ИЛЬМЕНИТ

ИЛЬМЕНИТ, титанли темир-тош (Уралдаги Ильмень тоғи номи-дан) — минерал, кимёвий формуласи FeTiO, FeOTiO,. Таркибидабироз магний, баъзан марганец хам бўлади. Три-гонал сингонияли, кристаллари йўғон тахтачасимон, ромбоэдрик, гоҳо пла-стинкасимон. Ранги қорамтир, қора, кулранг. Қаттиқлиги 5—6. Зичлиги 4,8 г/см3. Асосли интрузив (габбро, пиро-ксенит, диабаз) ва ишқорли жинсларда магнетит, чўкинди жинсларда эса кўпинча магнетит билан бирга учрайди. Россияда’Ильмень тоғларида (Жан. Урал), Норвегияда Эгерсунн-Согндаль ёнидаги Тельнес кони ва Крагерё конлари бор. Титан олинадиган асосий руда. Авиация саноатида ва пўлатнинг алоҳида турини олишда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ИЛЬМЕНИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИТАН
РОССИЯ
МИНЕРАЛ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты