ИММУНИТЕТ

ИММУНИТЕТ (лот. immunitas — бирон нарсадан халос, озод бўлиш, қутулиш) — тирик мавжудотларнинг ўз бутунлиги ва биологик ноёблигини бузувчи «ёт» омиллардан ҳимоялани-ши, қаршилик кўрсатиши, резистентлиги. «Ёт» омилларга бактерия ва уларнинг токсинлари, вируслар, замбуруғлар, содда жониворлар, гельминтлар, кўчириб ўтказилган аъзо ва тўқималар, организмнинг ўзгарган ўз хужайралари (мас, ўсмасимон ҳужайралар) ва б. киради. Бу омиллар организм учун ирсий бегона бўлган кимёвий агентлар — антигенлар тутади.

Организмни инфекцион агентлар ва б. ёт моддалардан ҳимоя қилиш омиллари табиати бўйича учга бўлинади: 1. Филогенетик Иммунитет — анатомик ва физиологик белгилар билан таъминланиб, наслданнаслга ўтадиган номах-сус ҳимоя омиллари ёки организмнинг номахсус резистентлиги. Бу омиллар патоген агентлар билан биринчи бўлиб алоқа қилади,. шунинг учун уларнинг фаолияти ҳисобига одам организмининг кўпгина юқумли касаллик қўзғатувчиларига чидамлилиги таъминланади.

2. Туғма Иммунитет (турга хос, табиий) — бир биологик турнинг маълум бир патоген агентга нисбатан чидамлиги булиб, наслданнаслга ўтади. Mac, ит, қорамол, товукларнинг ўлат касаллиги қўзғатувчилари одамларга юқмайди, ўз навбатида одамлардаги захм, қизамиқ, вирусли гепатит, ОИТС қўзғатувчилари ҳайвонларда касаллик қўзғатмайди. Турга хос Иммунитет узоқ йиллар давомида эволюция натижасида макроорганизм билан патоген микроорганизмларнинг ўзаро муносабати оқибатида вужудга келган.

3. Орттирилган Иммунитет — ҳаёт давомида организм иммун системасининг ёт антигенлар билан таъсирлашуви ҳисобига юзага келадиган ҳимоя бўлиб, наслдан наслга ўтмайди. Орттирилган Иммунитет табиий ва сунъий бўлади. Табиий Иммунитет ўз навбатида яна иккига бўлинади:

1) табиий фаол Иммунитет — юқумли касалликдан соғайгандан сўнг юзага келади;

2) табиий суст Иммунитет — онадан болага йўлдош ва сут орқали ўтади. Сунъий Иммунитет ҳам икки хил бўлади: 1) сунъий фаол Иммунитет вакциналар билан эмлаганда ҳосил бўлади;

2) сунъий суст Иммунитет — зардоб, қон, иммуноглобулин ва плазмалар юборилгандан сунг юзага келади. Орттирилган Иммунитет микробга қарши (антибактериал Иммунитет) ва унинг токсинларига қарши (антитоксик Иммунитет) вужудга келади. Антибактериал Иммунитет ўз навбатида стерил ва ностерил турларга булинади. Стерил Иммунитетда касалликдан сўнг патоген микроб организмда сақланиб қолмайди (кўпгина юқумли касалликларга хос). Ностерил Иммунитетда касаллик қўзғатувчиси организмда сақланиб қолиши мумкин (мае., сил, ич терлама, шол, гепатит каби касалликларда), лекин одамда касаллик белгилари ку-затилмайди, аммо Иммунитет маълум бир сабабларга кўра сусайса, касаллик қайталаниши (рецидив) мумкин.

Адаптив Иммунитет бир организм лимфоид ҳужайраларини иккинчи организмга кўчириб ўтказилганда, уларнинг фаоллиги ҳисобига юзага келади. Мас., оқ қон касаллигида ўзгарган қон ҳужайралари ўлдирилиб, донор соғлом одамдан кўмик кўчириб ўтказилади. Тўқима ва аъзоларни донордан реципиентга кўчириб ўтказишда ривожланадиган қимоя трансплантацион Иммунитет деб аталади. Бу ҳимоя кўчириб ўтказилган тўқима ва аъзоларнинг битиб кетмаслигига ва уларнинг некрозга учрашига сабаб бўлади.

Муайян тўқима ва аъзода маълум бир омилга қарши ривожланган ҳимоя маҳаллий Иммунитет деб аталади. Бу ҳимоя сиртқи иммун система аъзоларининг фаоллиги ҳисобига юзага келади.

Организмда уни касаллик қўзғатувчи ҳар хил микроорганизмлар ва бошқа «ёт» омиллардан ҳимоя қилувчи табиий воситалар мавжуд (организмнинг номахсус резистентлиги): тери ва шиллиқ қаватларнинг механик тўсиқлик вазифаси, лимфа тугунларидаги яллиғланиш, организм суюқликларининг (сўлак, кўз ёши, меъда-ичак, нафас ва сийдиктаносил йўлларининг шиллиқ моддалари, лимфа, қон зардоби таркибидаги лизоцим, интерферон, комплемент, пропердин каби омиллар) бактерицид ва нормал микрофлоранинг антагонистик таъсири, фагоцитоз қилувчи ҳужайралар ва табиий кил-лерлар фаоллиги, организмнинг физи-ологик реакциялари ва б. Номахсус чи-дамлилик қудратли ҳимоя омили бўлиб, макроорганизмнинг ички муҳити барқарорлиги (гомеостази) ни доимий равишда таъминлаб туради. Организм лимфоид тўқималарининг «ўзиникини бегонадан» ажрата олиш қобилияти умуртқали организмларда иммун омиллар системаси сифатида шаклланган. Организмда, ирсий жиҳатдан бегона бўлган антигенларга қарши иммун жавоб қонлимфоид аъзоларда (иммун система) махсус антителолар ва лимфоцитлар ёрдамида амалга оширилади.


Кирилл алифбосида мақола: ИММУНИТЕТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОЛОГИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида
БЕГОНА ЎТЛАР
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты