ИМОМИЙЛАР

ИМОМИЙЛАР — шиаликдаги йирик мазҳаб тарафдорлари. 7-а. да араб халифалигида вужудга келган. Улар Али наслидан бўлган 12 имомни тан оладилар. Имомийлар 11-имом Ҳасан ал-Аскарий (873 й. в. э.) дан кейин унинг ёш ўғли Муҳаммадни охирги, 12-имом деб ҳисоблайдилар. Ривоятларга кўра, бу имом йўқолган (тарихда ўлдирилган бўлса керак, деб ҳисобланади). Имомийлар уни «яширинган имом», яъни маҳдий деб эълон қилиб, у қайтиб келиши билан адолат тантана қилади дейдилар. «Яширинган имом»га эътиқод Имомийларнинг асосий ақидаларидан биридир. Имомийлар имомнинг сайлаб қўйилишини рад этишади. Улар ўзларининг ҳамма имомларини «жабрдийда» деб билиб, уларга эътиқод қилишади. Имомийлар шиаларнинг анча кўп тарқалган қисмидир. Имомийлар таълимоти ҳоз. Эроннинг давлат дини ҳисобланади. И. Ирокда аҳолининг деярли ярмини ташкил этади. Имомийлар жамоалари Ливан, Қувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Иордания, Афғонистон ва б. мамлакатларда бор.


Кирилл алифбосида мақола: ИМОМИЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
САУДИЯ АРАБИСТОНИ
ЛИВАН
ЕР
ИОРДАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты