ГОММОЗ

ГОММОЗ (франц. gomma — елим) , елим оқиши — асосан дарахтлар (данакмевалилар, цитруслар, тут дарахти ва б.), шунингдек, ўтсимон ўсимликлар (ғўза, кунжут ва б.)да учрайдиган бактериал касаллик. Г. чўзилувчан, қаҳрабо-сариқ ёки қўнғир рангли шилимшиқ модда ажралиши билан кечади. Ўсиш учун ноқулай шароитлар, совуқ уриши, ўсимликнинг ташки таъсирлар оқибатида жароҳат олиши (пўстлоғининг шилиниб кетиши), ҳашаротларнинг зарарлаши ва б. сабаблар туфайли пайдо бўлади. Гоммоз кўпроқ ғўзага зарар етказади ва касалликни Xanthomonas malvacearum Smith, бактерияси қўзғатади. Касаллик ғўза ниҳоллик даврида бошланиб, унинг ривожланиши ўсиш даври охиригача давом этади. У ғўза барги, поясида доғлар пайдо қилади. Касалланган шохлар синади, кўсак эса буришиб очилмай, қотиб қолади, натижада сарғайиб, нобуд бўлади. Ҳашаротлар ва суғориладиган сув орқали тарқалади. Ўсимлик қолдиқлари ва тупроқца сакланади. Ўсимлик бундай касалликка учраганда ҳосилдорлик 60% гача пасайиб кетади.

Кураш чоралари: ғузапоя қолдиқларини йиғиштириб йуқотиш; кузги шудгорни чуқур ўтказиш; уруғликни касалланмаган далалардан тайёрлаш ва уни экишдан олдин кимёвий препаратлар (бронокот 6—7 кг/т) ёки никамизалон (7 кг/т) билан дорилаш; данакмевали дарахтлар агротехникасини тўғри ташкил этиш, қуёшда куйиш ва совуқ уришининг олдини олиш, дарахтларни қоидага мувофиқ буташ; цитрус экинларида тупроқни яхши дренажлаш, ўсимликни тўғри озиқлантириш, шунингдек, бордо суюқлиги пуркаш, пўстлоқ шилинган жойларни тозалаб, боғ малҳами суркаш.

Султон Алимуҳамедов.


Кирилл алифбосида мақола: ГОММОЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ
ҒЎЗА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты