ИНВЕРТОР

ИНВЕРТОР (лот. inverto — ағдараман, ўзгартираман) — 1) электротехникада — ўзгармас электр токини бир ёки кўп фазали ўзгарувчан токка ўзгартирувчи бошқариладиган электр вентилли қурилма. Боғлик, (мустақилмас) ва мустақил хиллари бор. Боғлиқ Инверторда ток частотаси электр тармоғининг ток частотаси билан аниқланади; муста-қил Инверторда ток частотаси Инвертор билан нагрузканинг электр занжирларини бошқариш режимлари ва параметрларига боглиц булади (расм). И. юқори вольтли ўзгармас ток электр узатиш линияларида, индукцион печларда, электр билан тортиш қурилмалари ва б. да қўлланилади; 2)радиотехникада — радиоқурилма киришидаги электр сигналининг амплитудаси, қутблилиги ва фазаси чиқишидаги шу параметрларга Караганда тескари ўзгарадиган электр занжири ёки электрон қурилма;

3) қисоблаш техникасида — элементар мантиқий операция — «йўқ»ни аниқлайдиган электрон қурилма. Потенциал ва импульсли хиллари бор. Потенциал Инвертор қурилма киришида кучланиш сатҳи юқори бўлганда чиқишида паст бўлишини таъминлайди ва аксинча. Импульсли Инвертор импульсли сигналларни ўзгартириб беради. Аналог ҳисоблаш машиналарида Инвертор кириш сигнали қутблилигини тескари қутбликка ўзгартириб беради.


Кирилл алифбосида мақола: ИНВЕРТОР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭЛЕКТР ТОКИНИ УЗАТИШ
ВЕНТИЛЛИ УЗГАРТИРГИЧ
ЕР
ЭЛЕМЕНТАР ЗАРРАЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты