ВЕНТИЛЛИ УЗГАРТИРГИЧ

ВЕНТИЛЛИ УЗГАРТИРГИЧ — электр токини бир турдан иккинчи турга ўзгартирувчи қурилма. Асосий иш органи — вентил. Ўзгарувчан токни ўзгармас токка айлантирувчи; ўзгармас токни ўзгарувчан қилувчи (инвертор); бир хил частотали ўзгарувчан токни бошқа частотали токка ўзгартирувчи; бир хил кучланишли ўзгармас токни бошқа кучланишли ўзгармас токка ўзгартирувчи хиллари бор. Бошқарилувчи тўғрилагичларда ўзгарувчан вентиллардан фойдаланилади. Ўзгарувчан вентил ўзгармас ток кучланишини нолдан бошлаб энг катта қийматларгача ўзгартириш имконини беради. Фойдаланилган вентилнинг хилига қараб электрон, ион ва ярим-ўтказгичли бўлади.

Вентилли узгартиргич қуйидаги функционал қисмлардан ташкил топган: коммутация асбоблари (ўчиргичлар ёки контакторлар, ҳимоя қурилмаси ва б.); кириш ва чиқиш электр сигналларини кузатувчи ўлчов қурилмалари; трансформаторлар; ток ўзгариш тезлигини чегараловчи, шовқинларни пасайтирувчи, текисловчи ва энергия тўпланишининг олдини олувчи фильтрлар; тиристорли ҳимоя қурилмалари; ўзгартиргични ишга туширувчи, ҳимоя ловчи ва ўчирувчи тизимлар; қўшимча элементли вентил блоклари; вентилларни бошқарувчи тизим; совитиш тизими; ахборотга ишлов бериш ва кузатиш қурилмаси; бошқарув тизимининг ва қўшимча қурилмаларнинг энергия манбаи; қурилма қобиғи ёки каркас.

Ўзгартиргичлар ва энергетика электроникаси қурилмалари амалда доимо ахборот электроникаси ва куч электроникаси элементлари асосида яратилади. Махсус аналог, рақамли ва аралаш аналог-рақамли микросхемалар куч электроникаси ахборот қурилмаларининг асосини ташкил этади. Замонавий яримўтказгичли ўзгартиргичлар, махсус микросхемалар, айниқса, микропроцессорлар нисбатан ихчам ва содда ўзгартиргич қурилмаларини яратиш имконини беради. Келажакда улар ёрдамида универсал тўғрилагичлар, янги ўзгартиргич қурилмалар яратиш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНТИЛЛИ УЗГАРТИРГИЧ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ИНВЕРТОР
ЭЛЕКТР ТОКИНИ УЗАТИШ
ЭНЕРГЕТИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты