ИНДУКЦИОН ПЕЧЬ — металларни суюлтириш учун мўлжалланган электротермик қурилма. Асосан, тигелли ва каналли Индукцион печьлар қўлланади.
Тигелли Индукцион печь мис найчалардан қилинган соленоиддан иборат бўлган индуктор ва тигелдан ташкил топади. Очиқ, вакуумли, газ тўлдирилган ва компрессион хиллари бор. Суюлтириладиган материалга қараб, тигель керамик материаллар, графит, пўлат ва ҳ. к. дан тайёрланади. Ҳажми бир неча кг дан бир неча т гача. Печь паст, ўрта ва юқори частотали ток билан ишлайди. Тигелли Индукцион печьда пўлат, чўян, мис, алюминий, магний ва қимматбаҳо металлар суюлтирилади.
Каналли Индукцион печьнинг асосий қис-млари: эритиш ваннаси, магнит ўзак, индуктор, туб тоши. Бундай Индукцион печьда электр утказувчи модда билан тулдириб туриладиган каналда электромагнит энергия иссиқлик энергиясига айланади. Унда рангли металлар ва уларнинг қотишмалари, чўян суюлтирилади. Ҳажми бир неча юз кг дан бир неча т гача. Каналли Индукцион печь саноат частотасидаги ток билан ишлайди. Индукцион печь ларда индукцион қиздириш, яъни узга-рувчан электромагнит майдон таъсирида вужудга келадиган электр токи билан қиздириш усулидан фойдаланилади.