ИНЕРЦИЯ

ИНЕРЦИЯ (лот. inertia — ҳаракатсизлик) , инертлик — моддий жисмнинг хоссаларидан бири. Шу хоссаси туфайли жисм тинч ҳолатини ёки тўғри чизиқли текис қаракатини саклай олади. Инерция туфайли жисм ташки куч таъсирида тезлигини бирданига ўзгартира олмайди. Инерция жисмнинг массасига боглик, шу сабабли жисм массаси унинг Инерция ўлчови дейилади (қ. Ньютоннинг механика қонунлари). И. атамаси турли асбобларга нисбатан ҳам қўлланади, мас, ўлчов асбобларининг кечикиб қайд қилишига сабаб Инерция дир.

Инерция бош ўқлари. Марказдан қочма Инерция моментлари нолга тенг бўлган ўқлар Инерция бош ўқлари дейилади. Фазодаги ҳар бир нуктадан жисм учун учта Инерция бош ўқи ўтказиш мумкин. Агар Инерция бош ўқлари масса марказидан ўтса, бу ўқлар марказий бош ўқлар дейилади. Айланаётган жисм ўз айланиш ўқига динамик босим кўрсат-маслиги учун шу айланиш ўқи Инерция марказий бош ўқи бўлиши зарур.

Инерция кучи. Ҳаракатдаги моддий нуқта тезланишига қарамақарши йўналган ва шу моддий нукта массаси б-н тезланишининг кўпайтмаси (Ғ = — тю) Инерция кучи дейилади. Бу ерда тезланиш инерциал координаталар системасига нисбатан олинган. Мас, математик маятникда марказдан крчма Инерция кучи моддий нуқта ҳаракатини чекловчи ипга қўйилган бўлиб, mv га тенг; бу ерда v — моддий нукта тезлиги, г — маятникузунлиги. Инерция кучи тушунчасидан фойдаланиб, динамика тенгламалари тузилади, статика қонунларидан динамикада фойдаланиш мумкин. Моддий нуқтанинг нисбий ҳаракати кўрилаётганда ҳам Инерция кучи тушунчасидан фойдаланилади.

Инерция маркази ёки масса маркази. Жисмда ёки механик системада масса тақсимотини ифодаловчи нуқта координаталари Инерция маркази дейилади. Инерция маркази, кўпинча, масса маркази ҳам дейилади. Инерция маркази механик система динамикасида катта роль ўйнайди. Системага тегишли моддий нуқталар ҳаракат миқдорларининг геометрик йиғиндиси система массаси билан Инерция маркази тезлиги кўпайт-масига тенг. Инерция массаси система массасига тенг моддий нуқтадек ҳаракатланади. Инерция марказига қўйилган куч сифатида ташқи кучлар бош вектори олинади.

Инерция радиуси — жисмнинг бирор ўққа нисбатан ҳисобланган Инерция моментини жисм массасига бўлган квадрат илдиздан чиқаришдан ҳосил бўладиган узунлик: р = J — . И. радиуси инерция елкаси ҳам дейилади. Массаси жисм массасига тенг бўлган ковак цилиндр радиусини Инерция радиуси дейиш мумкин. Шар марказидан ўтган ўққа нисбатан Инерция радиуси Р = ҳ0> 4Л; R — шар радиуси.


Кирилл алифбосида мақола: ИНЕРЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ФИЗИКА
Туш таъбири нима дейилади
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты