ГРАВИМЕТРИЯ

ГРАВИМЕТРИЯ (лот. gravis — оғир ва…метрия) — тор маънода оғирлик кучини ўлчаш усуллари ҳақидаги фан. Кенг маънода (Ньютон механикаси доирасида) Ернинг оғирлик кучи майдонини, Ер шаклини аниқлаш мақсадида унинг фазовий ўзгаришини, Ернинг ички тузилишини, унинг устки қисми геологик тузилишини, баъзи навигация масалаларини ечиш ва б. ни ўрганиш билан шуғулланадиган фан. Оғирлик кучи — Ернинг сўткали айланишидан ҳосил бўладиган гравитацион тортишув ва марказдан қочма кучларидан иборат. Экваторда марказдан қочма куч гравитацион тортишув кучига караганда 288 баравар кичик, қутбда нолга тенг. Шу сабабли, тортишув кучининг қиймати, асосан, Ернинг зичлигига, шакли ва ўлчамига боғлиқ.

Гравиметрияда текшириладиган асосий физик катталик огирлик кучи тезланиши g дир. Оғирлик кучи тезланишини биринчи марта (тахм. 1590 й.). Г. Галилей аниқлаган. Бу катталикнинг ўзгариши географик кенгликка боғлиқ. Сон қиймати жисмнинг эркин тушиш тезланиши g га тенг бўлган оғирлик кучи кучланганлиги (кучнинг масса бирлигига нисбати) Галларда ўлчанади: 1 Гал=10^2 ц/ с2; унинг 1000 дан бир улуши миллигал (мГал) дейилади. Ер сиртида g нинг қиймати 978,0 Гал дан (экваторда) 983,2 Гал гача (қутбларда) ўзгаради. Оғирлик кучи тезланиши асосан гравиметрларда ўлчанади. Океандаги ғалаёнланмаган сув сатҳига мос келгани (W = W) геоид дейилади ва уни Ернинг шакли сифатида қабул қилинади. Қулайлик мақсадида оғирлик кучи (гравитация) майдонини, сайёра сирти бўйича қонуний ўзгара борувчи у нормал қисмга ҳамда реал g ва нормал ташкил қилувчилар орасидаги айирмадан иборат бўлган аномал (оғирлик кучи аномалияси деб юритилувчи) Ag = g—у га ажратилади. Нормал қисмини одатда реал Ер билан бирдай массага ва айланиш тезлигига эга бўлган ҳамда геоидга энг кўп яқин бўлган бир жинсли айланиш майдони сифатида тасаввур қилинади.

1971 й. да Халқаро гравиметрик система қабул қилинган. Унга кўра оғирлик кучининг формуласи 1967 й. даги гравиметрик ва сунъий йўлдошлар кузатишлари мажмуаси асосида ҳисобланган доимийлар билан бирга қуйидаги кўринишга эга: у =978031,8(1+0,005302sin2(p – 0,0000059sin22(p) мГал.

Ер оғирлик кучи майдони нормал ташкил қилувчисининг тўлиқ ўзгари-ши = 5,2 Гал. Ерда оғирлик кучи аномалиялари (2—4) 102 мГал га етади, марказдан қочма куч ҳисобига оғирлик кучи ўзгариши =3,3 мГал, Ернинг босиқлиги туфайли оғирлик кучи ўзгариши =1,8 мГал, оғирлик кучиниг баландлик бўйича ўзгариши 1 м га 3-10~’ мГал, Ой — Қуёш ғалаёнланишларининг энг катта қиймати =2,4-10 ‘ мГал.

Гравиметрия ёрдамида нефть-газ тузилмалари, бойликлари изланади ва текширилади. Ернинг деформацияси Ернинг қовушоқлик хусусиятларига боғлиқдир. Ушбу деформацияларни ўлчаш орқали Ер ички қатламларининг қовушоқлиги хамда ички тузилиши ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Муайян р-ннинг гравитацион майдони қийматларининг ўлчовлари йиғиндиси гравиметрик съёмкадир. Гравиметрик съёмкада маятникли асбоблар, гравиметрлар, гравитация вариометрларидан фойдаланилади. Тошкент астрономия расадхонасида 1901 й. дан бошлаб гравимерик тадқиқотлар олиб борилган, натижада мингдан ортиқ гравиметрик пунктлар аниқланган.

Сайёралараро космик аппаратларнинг пайдо бўлиши Гравиметриянинг қўлланиш соҳасини кенгайтирди. Туширилувчи космик аппаратлар оғирлик кучини бевосита Ой сиртида, Марс ва Венеранинг сунъий йўлдошлари эса бу сайёралар атрофида ўлчади. Кейинги йилларда Юпитер ва Сатурннинг гравитацион майдонларини тадқиқ қилиш бошланди.


Кирилл алифбосида мақола: ГРАВИМЕТРИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
ГЕОГРАФИЯ
БЕРУНИЙ
USTINOVA - Сон


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты