ИНОҒОМОВ

ИНОҒОМОВ Зокир (1919.1.1 – Тошкент — 1996.4.11) — Ўзбекистон халқ рассоми (1991). П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида таълим олган (1936—40). Иноғомов асарлари миллий руҳи, қаҳрамонларининг қиёфалари жонли, ҳаётий ифодаланганлиги билан диққатга сазовор. Машҳур асарлари: «Оналик», «Чўпоннинг қўшиғи», «Чойга», «Куз» (1957), «Чойхоначи» (1958), «Далада нонушта», «Чирчиқводийсида» (1960), «Индонезиялик меҳмон» (1961), «Хирмонда» (1966), «Мош ҳосили» (1980), «Бешик тўй» (1983), «Туғилган кун» (1984). Орол мавзуида «Балиқ дудлаш», «Келинчак», «Орол» ва б. туркум асарлар, натюрмортлар, автопортрет ва б. ҳам яратган.


Кирилл алифбосида мақола: ИНОҒОМОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты