«ИНТЕРПОЛ» (interpol) — халқаро жиноий полиция ташкилотининг барча тиллар учун қисқартирилган умумий номи. 1923 й. Вена ш. (Австрия)да асос солинган. Ҳоз. номи манзилни қисқа қилиб ифодалаш тарзида 1-марта 1947 й. пайдо бўлган. 1949 й. БМТ унга расмий равишда халқаро ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилот мақомини берди. «Интерпол»нинг амалдаги устави 1956 й. 13 июнда кучга кирди. «Интерпол» жиноятчиларни рўйхатга олиш халқаро маркази сифатида иш кўради, шунингдек, жино-ятчиларни (жиноятларда гумон қили-нувчиларни; бедарак йўқолганларни; ўғирланган бойликларни) халқаро ми-қёсда қидириш ишларини мувофиқлаштиради. 185 давлат (1998 й.), шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси «Интерпол»нинг аъзосидир (1994 й. дан). ЎзР Ички ишлар вазирлиги таркибида «Интерпол»нинг Ўзбекистон Республикасидаги миллий марказий бюроси тузилган. «Интерпол»нинг олий органлари — бош ассамблея, унинг сессиялари ҳар йили чақириб турилади; ижрочи қўмита, унга «Интерпол» президенти бошчилик қилади; бош котибият, унга бош котиб раҳбарлик қилади. «Интерпол» 1946 й. дан «Халқаро жиноий полиция умумлаштирувчи маълумоти» жур. ни нашр этади. «Интерпол»нинг доимий қароргоҳи Франция қилиб белгиланган.