ИОН ЭМИССИЯ — қаттиқ жисм (эмиттер) ни қиздирганда, ёритилганда ёки электрон ва ион билан бомбардимон қилганда, улар сиртидан манфий ва мусбат ионларнинг отилиб чиқиши. Ионнинг эмиттердан чиқиши учун ион етарли даражада кинетик энергияга эга бўлиши керак. Бу энергия миқдори эмиттер хусусиятларига ва ташқи шароитга боғлиқ. Ион кинетик энергия-сининг ўзгартирилишига қараб, Ион эмиссия термоин эмиссия, ион-ион эмиссия, электронион эмиссия, фотодесорбция турларга бўлинади.
Термоион эмиссияда жисм қиздирилиб ион энергияси ўзгартирилади ва натижада эмиттер сиртидан ионлар чиқади. Маълум вақтда эмиттер сиртидан чиқаётган ионлар nj нинг шу сиртдан ажралаётган нейтрал зарралар п0 га нисбати термоион эмиссиянинг миқдор характеристикаси ҳисобланади. Агар эмиттер кучли электр майдони (Е—10° В/см) да бўлса, эмиттердан ионларнинг чиқиши паст тралар (Т эмиссия). Термоион эмиссия, айниқса, ион манбаларидан ион оқимини олишда, шунингдек, физик кимёвий тадқиқотларда радикал, молекула ва атомларнинг ионлаш потенциалини, ион ва нейтрал зарралар десорбциясини ва б. ни аниқлашда муҳимдир. Эмиттернишон сиртига ион дастаси (бирламчи зарралар) йўналтирилганда ион-ион эмиссия содир бўлади. Бунда ни-шондан ионлар ва электр нейтрал зарралар (иккиламчи зарралар) отилиб чиқади. Иккиламчи зарралар оқими п2 нинг бирламчи зарралар оқими я, га нисбати ион-ион эмиссия коэффициента дейилади. Бу катталик нишон ху-сусиятига, бирламчи ионлар турига, энергиясига ва ҳ. к. га боғлиқ. Ион-ион эмиссия адсорбция, катализ жараёнларини ўрганишда, сиртнинг хоссаларини аниқлаш қ(. Ион микроскоп) ва б. да қўлланилади. Эмиттерга элек-тронлар урилишидан ионларнинг отилиб чиқиши туфайли электрон-ион эмиссия содир бўлади. Бун-дай жараён эмиттерга адсорбцияланган зарраларни ўрганишда муҳимдир. Фотодесорбция эмиттер ёруғлик таъсирида ионлашиб, ундан ионлар ажралиб чиқади. Mac, қуввати 108 —109 Вт/см2 бўлган лазер нури эмиттерга тушганида интенсив фотодесорбция кузатилади. Ион эмиссия қаттиқжисмларнинг хоссалари ва таркибини текшириш учун керак бўладиган турли асбобларда фойдаланилади.
Дилшод Назиров.