ИОНЛОВЧИ НУРЛАНИШ — зарра лар ва электромагнит нурланиш кван-тлари оқими; модда орқали ўтиши унинг атом ва молекулалари ионланишига ва қўзғалишига сабаб бўлади. Ионловчи нурланиш электронлар, позитронлар, протонлар, нейтронлар ва б. элементлар зарралар, шунингдек, атом ядролари ва гамма-, рентген ва оптик диапазондаги электромагнит нурланишдан иборат.
Зарядланган зарралар муҳитнинг атом ва молекулалари билан бевосита тўқнашиб ионланишига бирламчи ионланиш; уриб чиқарилган элек-тронларнинг ионланишига икки-ламчи ионланиш дейилади. Муҳитнинг Ионловчи нурланиш таъсирида ионланиши, асосан, Ионловчи нурланишнинг энергиясига, таркибига, зичлигига боғлиқ. Фан ва техникада, биология ва тиббиётда, қишлоқ хўжалиги ва саноатда Ионловчи нурланиш муҳим аҳамиятга эга. Мас, кимёвий реакциялар И. н. таъсирида пастроқ т-ра ва босимда амалга оширилади (қ. Радиокимё). И. н. озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари ва б. ни стериллаш ва консервалашда ишлатилади. Ўсимлик ва микроорганизмларда Ионловчи нурланиш таъсири билан ҳар хил мутацияларни келтириб чикариш мумкин.