ГУК ҚОНУНИ — қаттиқ жисмнинг эластик деформацияси билан шу жисмга қўйилган механик кучланиш орасидаги чизикли муносабатни ифодалайдиган қонун. Р. Гук кашф қилган (1660). Кучланиш таъсирида жисм чўзилиши ёки сиқилиши мумкин. Мас, узунлиги ва кўндаланг кесим юзаси S бўлган стержень бўйлама Ғ куч билан чўзилса, унинг узайиши Al=Fl/ES бўлади, бунда: Д — мутлақ (абсолют) чўзилиш (қисқариш), Е — эластиклик модули (Юнг модули). Нисбий чўзилиш учун о»=Је, бунда о — нормал кучланиш, е — нисбий чўзилиш. Силжиш учун х=Су, бунда: у — силжиш бурчаги, х — уринма кучланиш, G — силжишдаги эластиклик модули, кўпчилик материаллар учун G=0,4E. Mac, пўлат учун Ј=2-106 кг-к/см2, чўян ёки мис учун Ј’=1-106 кг-к/см2 ва ҳ. к.