ИПАКЧИЛИК ИНСТИТУТИ

ИПАКЧИЛИК ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон ипакчилик илмий тадқиқот институти — пиллачилик ва ипакчилик муаммоларини ўрганадиган илмий тадқиқот муассасаси. 1927 й. 12 нояб. да Туркистон ипакчилик идораси («Туркшёлк») Ўрта Осиё акциядорлик жамиятининг Ипакчилик маданияти бўлими ва Ўрта Осиё ипакчилик ст-яси негизида Ўрта Осиё ипакчилик ва ипакшунослик ин-ти номи билан ташкил қилинган. 1931—91 й. ларда Ўрта Осиё ипакчилик и. т. ин-ти. 1991 й. дан ҳоз. номда. Тошкент ш. да жойлашган. 1998 й. дан «Пилла холдинг» холдинг компанияси таркибига киради. Ин-тда ипак қурти селекцияси, ипак курти наслчилиги, ипак қурти генетикаси, ипак қурти тухумчилиги, ипак қурти касалликларига қарши кураш, ипак қурти агрозоотехникаси, тут селекцияси ва агротехникаси, тут касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш, пиллага дастлабки ишлов бериш ва стандартлаш, ипакчиликни механи-зациялаш, ипакчилик иқтисодиёти лаб. лари, илмий ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил қилиш бўлими бор.

Ин-т олимлари томонидан ипак куртининг 60 дан ортиқ зот ва дурагайлари яратилган. Ҳоз. даврда Ўзбекистон 5, Ўзбекистон 6, Ипакчи 1 х Ипакчи 2, Ипакчи 2 х Ипакчи 1 каби юқори маҳсулдор толаси кўп бўлган дурагайлар ишлаб чиқаришга жорий этилган. Ипак қурти жинсини сунъий бошқариш борасида катта муваффақиятларга эришилди ва жинслари бўйича бошқариладиган (100% ли эркак жинсли) дурагайлар яратилди. Тутнинг Ўзбекистон, Сурхтут, Тожикистон уруғсиз тути, Манкент, Пионер, САНИИШ 33 каби 9 нави яратилди ва р-нлаштирилди. Сифатли курт тухуми етиштириш, сифатли пилла олиш, ипак курти ва тут дарахтининг касалликлари ва зараркунандаларига карши кураш усуллари, куруқ ва тирик пиллаларнинг давлат стандартлари, ипак курти тухуми тай-ёрлашдаги иш жараёнларини механи-зациялаш ва б. масалалар ўрганилган.

Ин-т фаолияти Э. Ф. Поярков, Б. Л. Астауров, В. А. Струнников, У. Насриллаев, X. Расулов, М. Ғаниева, О. Пўлатов, Ў. Қўчқоров ва б. олимлар номлари б-н боғлиқ. Ин-тда пиллачиликнинг энг муҳим муаммоларини ўрганиш бўйича катта ютукдарга эришилди. Тут ипак қуртининг хавфли касаллиги бўлган пебринага қарши курашнинг ягона биологик усули ишлаб чиқилди [проф. Э. Ф. Поярков (1885-1955)], саноатбоп қурт боқишда дурагайлардан фойдаланиш, ипак қурти наслчилиги, партогенези ва цитогенетикаси ўрганилди, ипак қуртининг жаҳон гено-фонди яратилди [проф. Б. А. Астауров (1907—1975)], ипак қурти генетикаси ўрганилди, 100% ли эркак жинсли ду-рагайлар яратилди (проф. В. А. Струнников), ипак куртининг серпуштлик ва маҳсулдорлик белгилари ўзгарувчанлиги, ирсийланиш, наслчилик ишининг технологик регламенти, оилаларни баҳолаш ва танлаш усуллари ишлаб чи-қилди (проф. У. Насриллаев), пиллачиликка оид дарсликлар, монографиялар яратилди. Ин-тда ипак қурти зотларининг 100 дан ортиқ, тут навларининг 20 дан ортиқ коллекциялари бор. Ин-тда 60 илмий ходим ишлайди, уларнинг 6 нафари фан д-ри ва 13 нафари фан номзоди (2002).

Ин-тда кутубхона (10 мингга яқин асар) фаолият кўрсатади, аспирантура бор; илмий мақолалар, тўпламлар, асарлар нашр қилади.

Ад.: Абдуқодиров Ш., Пиллачилигимиз тарихидан лавҳалар Т., 2000.

Шодикарим Абдуқодиров.


Кирилл алифбосида мақола: ИПАКЧИЛИК ИНСТИТУТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИПАКЧИЛИК САНОАТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ПИЛЛАЧИЛИК
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты