ИРСИЯТ — организмнинг ўз белгилари ва хусусиятларини келгуси авлодларга ўтказиш, яъни организмларнинг ўзига ўхшаш наслларни бун-ёд этиш хоссаси. Ирсият туфайли авлодлараро моддий ва функционал изчиллик таъмин этилади. Ирсият ҳар хил турларга мансуб организмлар белги ва хусуси-ятларидаги тафовутларнинг авлодлар оша сакланиб қолишини ҳам таъминлайди. Организмларнинг ўзаро ўхшашлик ва қариндошлик даражасига би-ноан оила, уруғ, тур каби систематик гуруҳларга муайян тартибда тақсимланишининг асосида ҳам Ирсият ётади. Ирсият туфайли битта систематик гуруҳга мансуб организмлар белгиларининг турғунлиги, яъни ўзаро ўхшашлиги б-н бирга уларнинг бир-биридан фарқ қиладиган белгилар ҳам сақланиб қолади. Ирсиятнинг муайян бир йўналишда таъсири туфайли организм белгиларининг авлодлар оша турғунлиги таъмин этилади. Ирсият организмлар он-тогенезининг турғунлиги, онтогенез босқичлари кетмакетлигини ва бу жара-ёнларда моддалар алмашинуви хусусиятларини белгилаб беради. Ирсиятнинг яна бир хусусияти унинг ўзгарувчанлигидир (қ. Ўзгарувчанлик). Бинобарин организмлар ирсий белгиларининг турғунлиги мутлоқ бўлмайди. Турли хил организмлар бир-биридан тургунлик даражаси билан фарқ қилади. Mac, палеозой эраси перм давридан сакланиб қолган очиқ уруглилар вакилларидан гинко (Ginko biloba) ни қазилма аждодлари билан солиштирилганда миллион йиллар ўтган бўлишига қарамай бир қанча ирсий белгилар деярли ўзгаришсиз сакланиб қолганлиги кўзга ташланади. Худди шу тариқа панжақанотли латимерия балиғи (Latimeria chalumnae) ҳам миллион йиллардан буен деярли ўзгаришсиз Ҳинд океанининг жан.-ғарбий қисмида сакланиб қолган. Лекин аксарият ҳолларда Ирсиятнинг турғунлиги муаяйн даражада нисбий бўлади. Организм генетик омиллар ва яшаш шароитининг ўзаро таъсири натижасида ривожланганлиги туфайли Ирсият хам генотип ва ташки шароитнинг таъсирида турли кўринишларда намоён бўлади. Аксарият ҳолларда Ирсият хромосомалар таркибидаги ДНК молекуласида жойлашган генлар оркали амалга ошади. Бундай Ирсият хромосома ёки ядро И. и дейилади. Генларнинг нисбатан кам қисми цитоплазмада жойлашган пла-стидалар ва митохондрияларда, яъни хромосомалар билан боғлиқ бўлмаган ҳужайра элементларида жойлашган бўлади. Бу генлар фаолияти орқали амалга ошадиган Ирсият цитоплазмик Ирсият дейилади. Ирсият туфайли организмлар ҳар хил гуруҳларининг нисбатан муста-қиллиги, уларнинг яхлит система (по-пуляциялар, турлар) сифатида муайян яшаш шароитига мослашганлик хусусиятлари сақлаб қолинади. Illy сабабдан Ирсият эволюцион жараённинг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Генетик тадқиқотлар натижасида қатор Ирсият қонунлари кашф этилди. Мендель тадқиқотларидан келиб чиқадиган Ирсият қонунлари қуйидагилардан иборат: организм белги ва хусусиятларининг ирсий асосини генлар ташкил этади; И. бирлиги бўлган генлар нисбатан турғундир; ҳар бир ген ҳар хил аллел (доминант ва рецессив) хрлатда бўлади; тана ҳужайраларида генлар жинсий ҳужайрадагига нисбатан икки ҳисса кўп.
Америкалик Т. Морган тадқиқотлари негизида қуйидаги Ирсият принциплари аниқланди: ген хромосоманинг локус деб номланган маълум бир қисмида ўрнашган; аллел генлар гомологик хромосомаларнинг айнан ўхшаш локусларида ўрин олади; генлар хромосомаларда муайян тартибда бир қатор бўлиб жойлашган; жинсий ҳужайраларда хромосомалар сони тана хужайраларига нисбатан икки ҳисса кам (гаплоид) бўлади. Зиготада генлар жинсий ҳужайраларнинг хромосомалари қўшилиши ҳам икки баравар ортади ва соматик ҳужайраларда бўлганидек диплоид ҳолатга ўтади. Ирсият принциплари негизида генларнинг молекуляр генетик структураси ва функцияси ҳақидаги таълимот ётади. Ирсият қонуниятларини ўрганиш қ. х. амалиётида ва тиббиётда муҳим аҳамиятга эга.
Жўра Мусаев.