ГУМБАЗ — қубба шақлидаги суйри фазовий ҳажмдаги том. Тарҳи айлана, чорси, тўғри тўртбурчақли, мунтазам кўпбурчақли бўлади. Шунингдек, кўпбурчақли хона ва катта иншоотлар деворлари устида, баъзан устунларни бирлаштирган доирасимон қурилма пойгумбаз устида давра кўринишида хом ғишт, пишиқ ғишт, тош, бетон ва б. материаллардан сирти силлиқ, қиррали, қовурғали пилтавор кўринишида бўлиши мумкин.
Тарихан Гумбаз пайдо бўлиши (генезиси), тараққиёт йўллари, зарурати 3 сабаб б-н изоҳланади:
1) табиий шароит, ҳаёт тақозоси;
2) мавжуд қурилиш материаллари имконияти; айниқса ёғоч танқис жойларда меъморлар кўпроқ гумбаз томларни боғлаган;
3) шаклу шамойили юксак бадиий самара бағишлагани, меъморий образи муҳташам маҳобат касб этгани.
Гумбазнинг илк намуналари ибтидоий одамлар бошпаналари — табиий ғорларда, кейинчалик ертўлаларда, ёғоч ва хасчўплардан, қамиш, ҳайвон териси, кигиз ёпилган ўтов каби кулбаларда мужассам топиб, ижтимоий тараққиёт мобайнида шақли мураккаблаша борган. Дунё халқлари меъморлигида Гумбазнинг оддий поғонали, давра, суйри, бағал (парус, тромп)ларга ишланган ва б. турлари учрайди. Гумбаз бинога ташқи ва ички томондан маҳобат бағишлайди.
Ўрта Осиёдаги гумбазлар шаклу шамойилини кузатиб, таҳлил этганда қад. туркийларнинг шу йўналишдаги меъморий ижодкорликка қўшган баракали ҳиссаси борлигини сезиш мумкин. Гумбазлар ибтидосида инсон тафаккури билан яратилган ўтов (юрт) кўриниши, яъни ёғоч, қамиш қурилмалари орқали пахса, ғиштдан ясалган дўппи (ярим сферик), кулоҳий (сфероконик) хажмда мужассам топган ва давр ўтиши билан янги имкониятлар асосида ривожланиб борган. мксак бадиий мужассамотга айланган.
Юнонистон ва Рим меъморлигида чорси, давра хоналар устини беркитиш учун ярим сферик (ярим шар) шақлидаги гумбаз турлари катта жамоат ва диний биноларда кенг ишлатилган. Римдаги Пантеон (мил. 125 й.)нинг катта давра биноси ротондаси устига ўрнатилган ярим сферик Гумбаз энг қад. гумбаз ҳисобланади. Гумбазни билдирувчи итальян атамаси «купола» (cupola — бочка) жаҳон меъморлиги луғатига кирган. Истанбулдаги машҳур Аё София ибодатхонасининг улкан Гумбази ҳам энг қад. гумбазли бинолар қаторига киради.
Ўрта Осиёда сақланган қад. меъморий ёдгорликлар — маҳобатли жамоат бинолари (сарой, масжид, хонақоқ, карвонсарой, мақбара, ҳаммом ва б.), сардобаларда Гумбазнинг балхи гумбаз, чархи гумбаз, чортарк гумбаз, чоркунжак гумбаз, пилтавор, ғаровли, кулоқий, мирзоий, шалғамий турлари, айримларида қўш (ички ва ташқи) Гумбаз ҳам мавжуд. Сарой, масжид, Мадраса ва б. бинолар, мақбараларнинг асосий катта хонаси — хонақоҳи меҳробий Гумбаз билан ёпилган. Балхи Гумбаз тузилиши анча содда бўлиб, Мадраса, ҳаммом, карвонсарой оддий хоналари, қазноқ ва б. да кўп қўлланилган. Чортарк Гумбаз эса тўғри тўртбурчак шаклдаги кичик хоналарда бўлади. Ўрта Осиёда Гумбазнинг илк намуналари Оқтепа (Тошкент), Афросиёб (Самарқанд) ва Хоразм қалъаларида учрайди. 10 — 11-а. ларда хонанинг девор бурчагидаги бағали равоқ шақлида бўлиб, устига Гумбаз ўрнатилган (қ. Сомонийлар мақбараси). 12-а. дан Гумбазлар баланд бўлишига аҳамият берилган. 14-а. дан мурабба тарҳли хоналар бурчагига равоқли бағаллар ишлана бошлаган, ичкариси ганчкор муқарнаслар билан безатилган, Гумбазнинг деворга туташ қисмига муқарнаслар ишланган қ(. Яссавип мажмуаси). 15-а. дан Гумбаз билан девор устига ғўласимон ва кўп қиррали пойгумбаз тикланиб, тепасига қўш Гумбаз боғланган, Гумбазлар ташқи томони ғиштин, сиркор, кошинкор безатилган (қ. Амир Темур мақбараси). 16-а. дан ички Гумбаз шақли янада ўзгарди, пойгумбазларга дарчалар очилди, қобирғали безаклар пайдо бўлди. Замонавий биноларда Гумбаз темир-бетон, армоцемент, металл, пластмассадан ишланмоқда (мас, Тошкентдаги Мовий гумбаз қаҳвахонаси, Эски жўва бозори). Меъморий ёдгорликлар Гумбаз ларини таъмирлашда миллий меъморлик материалларидан ташқари, темир-бетондан (мас, Тошкентдаги Юнусхон мақбараси, Самарқанддаги Тиллакори ва Амир Темур жоме масжиди, Имом ал-Бухорий мажмуаси ва б. Г. лари), шунингдек, армоцемент конструкциялардан (мас, Андижондаги жоме масжид ва б.) фойдаланилмоқда.
Мустақиллик даври меъморлигининг ижобий бадиий жиҳатларидан бири Гумбаз шақлидан дадил ва кенг фойдаланишда кузатилмоқда. Айниқса, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистан миллий боғидаги меъморий шийпони устига ўрнатилган пилтавор Гумбаз жуда ўринли ва хушбичим чиққан. Гумбаз шақлидан фойдаланиш меъморлик сохасида янги-янги ижодий имкониятларни очиб бермоқда.