ИСРОИЛ

ИСРОИЛ, Исроил Давлати (Medinat Visra’el) — Яқин Шарқда, Осиёнинг ғарбий қисмида, Ўрта денгиз бўйида жойлашган давлат. Майд. 14,1 минг км2 (БМТ Бош Ассамблеясининг 1947 й. 29 нояб. қарори билан белгиланган ҳудуд). Аҳолиси 5,938 млн. киши (2001). Асосий иқтисодий ва маданий маркази — ТельАвив ш. БМТнинг 1947 й. даги қарорига зид равишда Исроил ҳукумати 1950 й. да Қуддус ш. нинг ғарбий қисмини давлат пойтахти деб эълон қилди. 1980 й. 30 июлда Қуддус Исроилнинг «абадий ва бўлинмас» пойтахти деб эълон қилинди. Исроил маъмурий жиҳатдан 6 округга бўлинади.

Давлат тузуми. Исроил — республика. Мамлакатда ягона конституция йўқ. Унинг ўрнини босувчи бир қанча қонунлар бор. Энг муҳимлари: Қонун чиқарувчи ва ижрочи идораларни ташкил этиш тўғрисида 1948 й. ги Қонун ва Маъмурий фармон, 1949 й. ги Муваққат қонун, Қайтиб келиш тўғрисида 1950 й. ги Қонун, Фуқаролик ҳақида 1952 й. ги Қонун, Кнессет тўғрисида 1958 й. ги Асосий қонун ва б.

Давлат бошлиғи — президент (2000 й. дан Моше Кацав), у кнессет (бир палатали парламент) томонидан 7 й. муддатга сайланади, 2-муддатга қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимият — кнессет, унинг 120 депутати умумий тўғри яширин овоз бериш йўли билан 4 й. муддатга сайланади. Ижроия ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади, ҳукумат кнессет томонидан тасдиқланади.

Табиати. Исроилнинг денгиз бўйи қисми камбар пасттекислик, шарқий қисми бал. 500—1000 м ли плато бўлиб, унинг шарқий чеккаси тор, чуқур Ҳор боти-ғига тик тушган. Хула ва Тивериад кўллари, Улик денгиз, жан. да Негев чўли бор. Фосфорит, тоштуз, мармар, мис, темир рудаси, нефть, газ конлари топилган.

Иқлими субтропик, жан. да ва сойликларда чала чўл ва чўл иқлими. Ёзи иссиқ (24—36°), қиши илиқ (6—18°). Йиллик ёғин 100—800 мм. Шим. шар-қидан Иордан дарёсининг юқори қисми ўтади. Дарё сувидан суғоришда фойдаланилади. Тупроғи қўнғир, тоғ бўз-қўнғир, бўз, жан. даги чўлларда бўз-қўнғир. Тоғларда маквис, гарига, доим яшил эман, қарағай ва б. усади. Сиртлон, чиябўри, даман, кемирувчи ва судралиб юрувчилар кўп. Қушларнинг чўл ва даштга хос турлари учрайди.

Аҳолисининг 82%и яҳудийлар, 16%и араблар, қолган қисми арманлар, друзлар. И. яхудийларининг ярмидан кўпроғи бошқа мамлакатлардан келган муҳожирлардир. Расмий тил — иврит ва араб тиллари. Кўпчилик аҳоли яҳудийлик, қолганлари мусулмон ва христиан динида. Аҳолининг 90%и шаҳар ва шаҳарчаларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Тель-Авив, Хайфо, Қуддус (ғарбий қисми), Рамат-Ган.

Тарихи. Исроил давлати БМТ Бош Ассам-блеясининг 1947 й. 29 нояб. қарори асосида ташкил топган (1948 й. 14 май). Қарорга кўра, Буюк Британия мандатидаги Фаластин мустақил деб эълон қилинди; унинг ҳудуди араб ва яҳудий мустақил давлатларига бўлинди, ҳар икки давлат демократик конституцияга эга бўлиши лозим эди. Яҳудий давлатининг ҳудуди 14,1 минг км2, аҳолиси 498 минг яҳудий ва 497 минг араб (шундан 90 минги бадавий) деб белгиланди. Қуддус БМТ бошқарувидаги мустақил маъмурий бирлик деб ажратилди. Араб-Исроил уруши (1948—49) даврида И. Фаластин араб давлати учун 1 Фаластин қуду-ди (Иордан дарё-сининг Ғарбий со ҳили ва Ғазза ажратилган ҳудуднинг 4/5 қисмини, Қуддуснинг ғарбий қисмини босиб олди ва Қуддусни Исроил пойтахти деб эълон қилди. Исроил босиб олган ҳудуддан тахм. 1 млн. араб қувғин қилинди.

1956 й. И. Буюк Британия ва Франциянинг Мисрга, 1958 й. АҚШ билан Буюк Британиянинг Ливан ва Иорда-нияга қарши агрессияларида қатнашди. И. Иордан дарёси сувининг бир кисмини ўз томонига буриб юборди (1964 й. июнь). 1967 й. 2 июнда тузилган ҳукумат «Буюк Исроил» давлатини барпо этиш режасини амалга оширишга киришди. 1967 й. 5 июнда Исроил араб давлатларига қарши яна агрессия бошлади. БМТ Хав-фсизлик Кенгаши ўзининг 1967 й. 5—9 июндаги мажлисида Исроилдан ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишни талаб қилди, аммо Исроил агрессияни давом эттира-верди. Тараққийпарвар кучларнинг та-лаби ва Хавфсизлик Кенгашининг қарорига мувофиқ (1967 й. 10 июлда) Исроил ўқ отишни тўхташишга мажбур бўлди, аммо босиб олган араб худудларидан ўз армиясини олиб кетишдан бош тортди. 1967 й. 22 нояб. да Хавфсизлик Кенгаши Яқин Шарқдаги тан-гликни сиёсий йўл билан бартараф этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Аммо Исроил бу қарорни менсимади. Босиб олинган ҳудудларда ҳарбийлаштирилган яҳудий қишлокдари қурилди. 1973 й. кузидаги араб-исроил урушида Исроил армияси ва техникаси катта талафот кўриш эвазига кўпгина ерларни босиб олди. 1974 ва 1975 й. ларда Исроил Миср б-н, 1974 й. да Сурия билан тузган битимларга биноан қўшинлар бир-биридан йироқлаштирилди, улар ўртасида буфер минтақа ҳосил қилинди, бу ерга БМТ қўшинлари жойлаштирилди. 1979 й. ги И. – Миср сулҳ шартномасига мувофиқ, Исроил ўз қўшинларини Синай я. о. дан олиб кетди ва 1982 й. да ярим оролни Мисрга кайтариб берди. 1993 й. да Исроил билан Фаластин Озодлик ташкилоти бир-бирларини тан олиш хамда Ғазза минтақаси ва Иерихон ш. атрофида Муваққат Фаластин мухторияти тўғрисида битим туздилар. 1998 й. октябрдаги Исроил — Фаластин шартномасида Исроил араблардан босиб олган ерларининг бир қисмини кайтариб бериши кўзда тутилган. Аммо И. – Фаластин можаросини бартараф этиш мушкул масалалигича қолаётир.

Исроил — 1949 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР су-веренитетини 1991 й. 25 дек. да тан олди ва 1992 й. да дипломатия муносабатлари ўрнатди. Миллий байрами — Мустақиллик куни (1948) — Яҳудийлар тақвимига кўра, бу байрам ҳар йили ҳар хил кунда келиши мумкин (2001 й. да 26 апр. га тўғри келди).

Асосий сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. «Авода» («Меҳнат») социалистик партияси, 1968 й. да тузилган; «Ликуд» («Иттифоқ») партияси, 1973 й. да ташкил этилган; ШАС диний партияси, 1984 й. да тузилган; «Мафдал» миллий-диний партияси, 1956 й. да ташкил этилган; Араб демократик партияси, 1988 й. да тузилган; «Исра-эль ба-Алия» («Исроил юксалишда») партияси, 1996 й. да асос солинган. Исроил умумий меҳнат федерацияси касаба уюшмаси 1920 й. да ташкил этилган.

Хўжалиги. Исроил — ривожланган индуст-риал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 21%, қ. х. улуши 3%ни ташкил этади.

Саноати. Исроил иқтисодиётидаҳарбий саноат асосий ўринни эгаллайди, у таш-қи молиявий манбаларга, айниқса АҚШ ва Европа Иттифоқи ёрдамига жуда карам. И. саноати илмфан ютуқларига асосланган тармоклар — тиббий электроника, алоқа воситалари, компьютерлар и. ч. га ихтисослашган. Металл ишлаш, машинасозлик (жумладан, самолётсозлик, кемасозлик, ай-ниқса уларнинг ҳарбий турлари), электротехника, электроника, кимё саноати, олмосни қайта ишлаш ҳам ривожланган. Енгил саноатнинг тўқимачилик, тикувчилик, кўнчилик каби тармоклари мавжуд. Озиқ-овқат, ёғочсозлик, не-фтни қайта ишлаш, бинокорлик мате-риаллари саноати ривож топган. Бир оз микдорда калий ва тоштуз, мис ва темир рудалар, нефть қазиб олинади. Энергетика, асосан, четдан келтирилган хом ашё негизига қурилган. Асосий саноат марказлари — Тель-Авив, Хайфо.

Қишлоқ хўжалиги. Экинзорларнинг аксар қисми давлатга ва Яҳудий миллий жамғармасига қарашли бўлиб, бу ерлар кибуца, мошава деб аталган қ. х. ширкатларига ижарага берилади. Ер майдонларининг 20% дан кўпроғи ишланади, унинг 40% дан ор-тиғи суғорилади. Қ. х. нинг асосий тар-моғи — деҳқончилик. Экспорт учун, асосан, цитрус мевалар етиштирилади (йилига 1,5 млн. тонна), булар бошқа мевалар билан бирга қ. х. маҳсулоти асосий қийматининг 30% ни ташкил этади. Ички эҳтиёж учун буғдой, картошка, сабзавот, техника экинларидан пахта, қанд лавлаги, зайтун ва б. экилади. Боғдорчилик, токчилик, гулчилик б-н ҳам шуғулланилади. Чорвачилигида қорамол, қўй ва эчки, шунингдек, парранда боқилади. Балиқчилик қам ривожланган. Қ. х. мамлакат эҳти-ёжларини қондирмайди.

Транспорти. Асосан, автомобиль транспорти ривожланган, автомобиль йўлларининг уз. — 13 мингкм. Т. й. узунлиги — 890 км. Денгиз савдо флоти муҳим ўрин тутади. Денгиз портлари: Хай-фо, Ашдод, Эйлат. Тель-Авив яқинида халқаро аэропорт бор. Бир неча нефть қувурлари бўлиб, улар орқали Қизил денгиз соҳилидан Ўрта денгиз портларига нефть оқизилади.

Исроил четга қ. х. ва машинасозлик маҳсулотлари, тарашланган олмос, маъданли ўғит, кимёвий моддалар, қуроляроғ чиқаради. Четдан машина ва асбобус-куна, тарашланмаган олмос, нефть, кимёвий маҳсулотлар, транспорт воситалари олади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: АҚШ, Буюк Британия, Германия. Пул бирлиги — шекель.

Тиббий хизмати. Аҳоли соғлиғини сақлаш юқори даражада. Давлат тиббиёт муассасалари билан бирга хусусий шифохоналар хам бор. Врачлар уч олий ўқув юртининг тиббиёт ф-тларида тай-ёрланади.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Исроилда яҳудийлар ва араблар учун алоҳида-алоҳида мактаблар бор. Давлат мактабларидан ташқари хусусий ўқув юртлари ҳам бўлиб, уларнинг бир қисми диний ташкилотлар маблағи ҳисобига ишлайди. 1969 й. дан 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун 10 й. лик мажбурий таълим жорий этилган. Бошланғич мактабда ўқиш муддати — 6 й. Ўрта мактаб — 6 й. лик (3 й. лик қуйи ва 3 й. лик юқори мактаб). Исроилда 5 ун-т ва 17 ин-т бор. Энг йириклари: Қуддусдаги яҳудий унти (1918), Тель-Авив унти (1953), Хай-фодаги ун-т ва Технология ин-ти («Техникой», 1912). И. Табиий ва ижтимоий ФА (1961) ишлайди. Йирик кутубхоналари: Яҳудий миллий кутубхонаси, ун-тларнинг кутубхоналари. Исроил давлат архиви бор. Музейлари: И. миллий музейи (1965), Тибериасдаги муниципал осори атиқа музейи, Тель-Авивдаги Гаарец музейи, Хайфодаги замонавий санъат музейи ва ҳ. к.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Исроилда 400 дан ортиқ газ. ва жур. нашр этилади. Йириклари: «Гаа-рец» («Мамлакат», кундалик газ., 1918 й. дан), «Гамодия» («Хабарчи», кундалик газ., 1950 й. дан), «Гацофе» («Шарҳчи», кундалик газ., 1938 й. дан), «Едиот ахронот» («Сўнгги янгиликлар», кундалик кечки газ., 1939 й. дан), «Ма-арив» («Оқшом», кундалик кечки газ., 1948 й. дан). Иврит тилида чиқадиган юқоридаги газ. лардан ташқари инглиз тилида кундалик «Джерузалем пост» («Қуддус почтаси», 1932 й. дан) ва араб тилида «Ал-Иттиҳод» («Иттифоқ», 1944 й. дан) газ. лари нашр этилади. Қуддусда Исроил телеграф агентлиги ва Тель-Авивда Исроил ахборот агентлиги ишлайди. Исроил радиоэшиттириш бошқармаси ҳукумат хизмати бўлиб, радио ва телевидениени бошқаради, 1948 й. да тузилган.

Адабиёти қад. Шарқ адабиётида қад. яҳудий адабиёти алоҳида ўрин тутади. У бутун Европа ва Шарқ маданияти тараққиётига катта таъсир кўрсатган. Қад. яхудий адабиёти деганда, биринчи навбатда, Библия тушунилади. Яҳудий адабиёти кейинги асрларда, асосан, иврит тилида ривожланган. Айрим ёзувчилар (Й. Агнон, А. Шлён-ский, Л. Гольдберг, X. Бялик ва б.) И. ташкил топишидан анча аввал Фалас-тинга кўчиб келган ва 1948 й. дан кей-ин ҳам ижодини давом эттирган. Ай-ниқса, Нобель мукофоти лауреати (1966) Йосеф Агнон ҳикоялари ҳаққонийлиги ва чуқур психологизми б-н эътиборни тортади. 50-й. ларда Фаластинда ўсиб вояга етган адиблар гуруҳи — Е. Map, Е. Амихай, Т. Ривнер, С. Изхар ва б. адабиётга кириб келди. Улар ўз асарларида ижтимоий муам-моларни ўртага қўйдилар. 60-й. ларда Ғарбий Европа модернизми ва экзистенциализм фалсафаси таъсири кучайди. Илгор ёзувчилардан М. Ави-Шаул, А. Пэн, X. Кадмон, А. Кенан, Д. Бен-Амоц, Э. БенЭзер ва б. яҳудий-араб муносабатлари муаммоларини, расмий экстремистик сиёсатдан норозилик кайфиятларини акс эттирдилар. Иврит тилида ижод қилувчи кўпгина ёзувчилар идиш тилида ҳам асарлар ярата бошлади. И. Зрубавэл, М. Ман, И. Па-перников, П. Бинецкий ва б. идиш тилидаги адабиёт намояндаларидир. Араб тилида калам тебратувчи шоирлар — Тавфиқ Зиёд, Ханна Абу Хон, Солиҳ ал-Қосим, ҳикоянавислар — Эмил Ҳабибий, Муҳаммад Али Тахий ва б. мамлакатдаги араб аҳолиси камситилишига қарши норозиликни асосий мав-зу қилиб олганлар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Исроил ҳудудида турли тарихий даврларга мансуб кўпгина меъморлик ва санъат ёдгорликлари сакданиб қолган. Галилейдамил. ав. 10—8минг йилликларда тошдан ясалган ертўлалар, Бейсан, Мегиддо ва б. жойлардаги мил. ав. 4минг йилликка оид кўҳна шаҳарлар, Тель-Байтмирсим, Мегиддо, Лахиш, Гезер, Хацорда қоялар орасидан ўтказилган водопровод лаҳмлари, тош ва хом ғиштдан қурилган қалин мудофаа ис-теҳкомлари, ибодатхоналар, турар жойлар мавжуд. Исроил ва Яхудо под-шохликлари (мил. ав. 11-а. охири — 6-а. бошлари) давридан қолган оғилхоналар, истеҳкомлар, саройлар, маишатхоналарнинг харобалари учрайди. Неолит даврига мансуб тасвирий ва амалий безак санъати намуналари — уй ҳайвонларининг фил суяги ва сополдан ясалган ҳайкалчалари, ўйма ва на-қшин идишлар топилган. Рим хукмронлиги даври (мил. ав. 1-а. — мил. 4-а.) Рим бадиий маданиятига хос бўлган кўпгина ёдгорликларни қолдирган (Бейсандаги Дионис ибодатхонаси, Бейсан ва Цезардаги театрлар, Цезар ва Аскалондаги осма кувурлар, жамо-ат ва турар жой бинолари). Қабр устига қўйилган бюстлар ва мармар саркофаглардаги қабариқ тасвирлар сакланган. Византия давридан базилика (Бет-Альфадаги синагогда кошинкори тасвиридаги мучал айланаси, қатор библия саҳнаси, қурбонлик маросими тасвирлари ва б.), монастир ва ибодатхоналар, араблар давридан масжид, мадрасалар, салибчилардан қалъа, қўрғонлар, истеҳкомлар қолган. 19-а. охири — 20-а. бошларида яҳудийларнинг Фала-стинга кўчиб кела бошлаши билан Исроилнинг замонавий меъморлиги ва бадиий маданияти шаклланди. Турли мамлакатлардан кўчиб келган яҳудийлар ҳар хил бадиий ва меъморий мактаб ҳамда йўналиш анъаналарини олиб келди.

20-а. нинг 50-й. ларидан Тель-Авив, Хайфо, Реховат ш. лари ривожлана бошлади. Янги барпо этилган маъмурий ва жамоат бинолари орасида Тель-Авивдаги Ф. Манн концерт зали (1957, меъморлар 3. Рехтер, Д. Карми, М. Зархи, Я. Рехтер), Бейлинсон шифохонаси (1950—58, меъморлари А. Шарон, Б. Идельсон), Гаарец-музей (1958—60, меъморлар В. Витковер, Э. Баумен), 36 қаватли «Шалом» маъмурий ва савдо биноси (70-й. лар), Бет-Ям ш. даги меҳмонхона мажмуи (1968—69), Реховат ш. даги атом физикаси ин-ти ва б. алоҳида ажралиб туради. Тасвирий санъ-атда турли модерн йўналишлари ва ус-лублари устун. И. Зарицкий, И. Кризе, Б. Бризель каби рассомлар машҳур. «Бе-цалел» санъат ва бадиий ҳунармандчилик мактаби реалистик тамойилларга асос солди. Амалий безак санъатида металл, пластмасса, лой ва ҳурмо данагидан, гулдор газмолдан ясалган бадиий буюмлар кенг тарқалган. Китобларни бадиий безашга катта эътибор берилади.

Мусиқаси фаластинлик яҳудийлар ва арабларнинг маданияти (халқ қўшиқлари, рақслар, мусиқа жўрлигидаги маросим ва урф-одатлар), шунингдек кўчиб келган яҳудийларнинг анъаналари асосида ривожланган. 1948 й. дан кейин мусиқа муассасалари ташкил этилди. Исроил филармонияси, миллий опера ва «Инбал» мусиқали театри, Холон консерваторияси, Тель-Авив яхудий консерваторияси, Қуддус мусиқа академияси бор. 1950 й. лардан компо-зиторлик мактаби ривожлана бошлади (М. Лаври, Э. Партош, П. Бенхаим, М. Авид ва б.).

Театри. 1926 й. да биринчи профессионал театр — «Огель» («Чодир») театри ташкил этилди. Дастлаб унинг репертуарида диний ақидалар асосидаги пьесалар бор эди. Кейин хорижий муаллифларнинг дунёвий асарлари саҳналаштирилди. Театр раҳбари М. Галеви А. Макаренко асарлари асосидаги «Педагогик поэма», Кишоннинг «Никоҳ шартномаси» пьесаларини кўрсатиш орқали томошабинлар эътиборини қозонди. «Матэтэ» («Супурги») деб аталган ҳажвий театр 1928 й. да болгар реж. И. Даниэль томонидан ташкил этилди. Драматурглардан Э. Харуси, А. Пэнн, Альтерман театр учун долзарб мавзуларда пьесалар ёзиб беришди. 1949* й. да бу театр молиявий қийинчиликлар сабабли ёпилиб қолди. 50-й. ларда «Бацал ярок» («Кўк пиёз») ва «Хамем» («Или-милиқ») сатирик театрлари юзага келди. Исроилнинг етакчи театри «Габи-ма» («Сахна») 1928 й. дан бери Фалас-тинда ишлаб келаётир. Унинг саҳнасида Шекспир, Шиллер, Гёте пьесалари кўрсатилди. 20-а. нинг 2-ярмида бу театрда X. Ровина, А. Мескин, Ш. Финкель, М. Зохар, Ш. Руденский, А. Таль, И. Бекер, М. Ашеров каби саҳна усталари шуҳрат қозонди. Тель-Авивда Миллий театр (1958 й. да асос солинган) ва Камер театри (1944), Хайфода Шаҳар театри (1963), Тель-Авив унтида мусиқа ф-ти, 20 дан зиёд мусиқа мактаби мавжуд.

Киноси. Исроилда кино и. ч. 1950 й. да бошланди. Шу йили реж. А. Амар «Сулҳ» бадиий фильмини яратди. 1954 й. да миллий кинематографияни рагбатлантириш ҳақида қонун қабул қилиниб, кинотеатрларда албатта Исроил фильмларини кўрсатиш жорий этилди. «Ёдингда тут» (реж. Ф. Артвис) бадиий фильми ва «Салах Шабати» ҳажвий комедияси (иккаласи 1964 й. да яратилган) айниқса диққатга сазовор. Кейинги йилларда мусиқий фильмлар, комедиялар, жосуслик ва «жангари» фильмлар яратилди. Савдо ва саноат вазирлиги хузурида кино маркази ташкил этилган. Тель-Авивда иккита, Қуддусда битта киностудия бор.

Ўзбекистон — И. муносабатлари. Исроил давлати ЎзР мустақиллигини тан олганидан кейин иккала мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқалар учун ҳуқуқий негиз яратишга киришилди. 1994 й. дан инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш, ҳаво қатнови, автотранспорт ва сайёҳликни ривожлантириш хусусида битимлар имзоланди. 1997 й. апр. да ЎзР Ташқи ишлар вазирининг Исроилга расмий ташрифи чоғида маданият, фан ва ма-ориф соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида битим тузилди.

1998 й. сент. ойида ЎзР Президенти И. Каримовнинг Исроилга ташрифи давомида ҳамкорликнинг турли жиҳатларига оид 8 та шартнома имзоланди. Ҳукуматлараро ўзбек-исроил савдо-иқтисодий комиссияси иш бошлади. Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 2000 й. да 27,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Исроил дастлабки йилларда Ўзбекистондан, асосан, қимматбаҳо тошлар, рўзғор пахтаси, кигиз харид қилган бўлса, кейинчалик уларнинг ёнига пахта толаси ва газлама, кимёвий маҳсулотлар ҳам қўшилди. Ўзбекистон эса ундан механик ва электр асбоб-ускуналар, қора металл, пластмасса ва улардан ясалган буюмлар, оптика аппаратлари, қандолат маҳсулотлари, кофе, чой, гўшт ва балиқ маҳсулотлари, спорт анжомлари, доридармон, ўйинчоқлар харид қилади.

Қ. х. соҳасида Исроил фирма ва компаниялари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, 1994 й. дан буен Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманининг Аҳмад Яссавий номидаги хўжалигида 46 га ерда томчилатиб суғориш усулининг илғор технологияси жорий этилиши сабзавот ва картошка ҳосилдорлигини 3 баравар оширди. Оққўрғон туманидаги «Оққўрғон» хўжалигида қурилган кичик сут з-ди 9 хил маҳсулот беради. Емхашак цехи ва 2 та хусусий чорвачилик фермаси қуриб ишга туширилди, улар учун зарур асбоб-ускуналар келтирилди. 1998 й. июнида Тошкент вилояти Қибрай туманида сутни қайта ишлаб, турли маҳсулотлар ишлаб чиқрадиган ўзбекисроил-америка «Турон-97» қўшма корхонаси ишга туширилди. Исроилнинг «Зераим Гедера» ва «Нетафим» компа-ниялари билан ҳамкорликда Исроил пахта на-вларини етиштиришга киришилди. Ўзбекистоннинг бир қанча туманларида Исроилнинг «Марав» фирмаси асбоб-ус-куналари асосида 15 та кичик сут з-ди куриш ишлари бошлаб юборилди. Уларнинг ҳар бири сменада 1, 1,5, 2 минг литр сутни қайта ишлайди; қурилиш маблағини Исроил банклари беради. «Нетафим» компаниясининг «Қорақалпоқис-сиқхона» бирлашмаси билан 120 га ерда томчилатиб суғориш усулида помидор етиштириш ва томат пастаси и. ч. учун тузган шартномасига биноан 4,67 млн. долларлик технология жиҳозлари келтирилади. Ирригация и. т. институти ва Исроилнинг «Пластро Техноложи» фирмаси томонидан тузилган «Санипласт» Ўзбекистан-Исроил қўшма корхонаси турли экинларни, жумладан, ғўзани суғоришда тежамли технологияларни жорий этиш ва ривожлантириш б-н шуғулланади.

1996 й. дан Исроилнинг «М. А. Д» фирмаси билан паррандачилик соҳасида курка гўшти етиштиришнинг интенсив технологиясини амалга оширишга киришилди. 8 млн. АҚШ доллари турадиган лойиҳани бажариш учун Исроилнинг «Дисконт» банки 6,8 млн. доллар берадиган бўлди. Бу пулга технология ускуналари, ветеринария препаратлари, озуқа қўшимчаси ва зотдор куркалар келтирилади. 6 та бройлер паррандачилик ф-касини куркачилик ф-касига айлантириш, курка гўшти етиштиришни йилига 12 минг т га етказиш кўзда тутилган. Келгусида 15 та паррандачилик ф-ка-сини қайта жиҳозлаш ва намунали сутчилик мажмуини барпо этиш режалари бор.

Олмалиқ кон-металлургия кти Исроилнинг «Метек» компанияси билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйган. Мис саралаш ф-каси чиқитларини қайта ишлайдиган қўшма корхона барпо этиш, рений ва осмий каби нодир металларни ажратиб оладиган саноат курилмалари ўрнатиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди. Почта ва телекоммуникация тармоғида ҳам қамкорлик йўлга қўйилган. 1997 й. мартда «И Си Аи Телеком» компанияси билан тузилган шартномага мувофиқ, ер сунъий йўлдошлари орқали ишлайдиган телефон ст-яси ва Тошкент телефон-телеграф ст-яси учун асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилди.

Ўзбекистонда Исроил сармояси иштирокидаги 45 корхона рўйхатга олинган. Улар қ. х. маҳсулотини қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмол моллари и. ч., савдо-сотиқ билан шуғулланади.

И. Самарқанддаги «Шарқ тароналари» фестивалларида қатнашиб келаётир. Тошкентда 2 та фото кўргазма уюштирди, Тошкент Ёш томошабинлар театри иштирокидаги «Ҳумо» фестивалида қатнашиш учун 3 та театр гу-руҳини юборди. Ёш томошабинлар театрининг бадиий раҳбари Наби Абду-раҳмонов Исроилга бориб, Бет-Цви театр мактаби билан биргаликда спектакллар саҳналаштирди.

Маданий ҳамкорликни фаоллаштириш учун 1998 й. да «Ўзбекистон — Исроил» дўстлик жамияти ташкил этилди. Маориф ва фан арбоблари делегацияларининг ўзаро тажриба алмашишлари йўлга қўйилган.


Кирилл алифбосида мақола: ИСРОИЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ИТАЛИЯ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты