ИССИКЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ

ИССИКЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ (ИЭС) — қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатдаги органик ёқилғиларнинг иссиклик энергиясини электр энергия-сига айлантирадиган қурилмалар маж-муи. Асосий энергетик агрегатлар қаторига сув юрадиган қувурлар (тру-балар) батареясидан иборат козон тизими, буғ турбина (буғ двигатель) лари ва турбогенераторлар киради. Қозон тизимига юборилган сув юқори босимли буғга айлап гирилиб турбина парракларига берилади. Натижада турбина билан механик боғланган генератор тегишли тезликда айлантирилиб, механик энергия электромагнит индукция қонунига биноан генераторда электр энергиясига айланади. ИЭС да ишла-тиладиган ёқилғи иссиклик энергия-сининг фақат 30% гина фойдали электр энергиясига айлантирилади, яъни ИЭС нинг фойдали иш коэффициенти (ф. и. к.) ti=30% гатенг) Ф. и. к. (т|) қийматини ошириш мақсадида қозондаги буғ босими иложи борича юқори қилинади ва турбина парракларидан ўтиб, иш бажариб бўлган буғнинг ҳаммаси совиткичлар воситасида совитилиб, қайта сувга айлантирилади (конденсатланади) ва қозон тизимига юборилади. Бундай ИЭС ни конденсацией электр ст-ялари (КЭС) дейилади ва уларда ф. и. к. қиймати h=30—35% гача кўтарилади ҳамда сув берк тизимда айланиши сабабли кувурлар батареяларидан иборат қозонни таъмирлаш ишлари кескин қисқаради. ИЭС лар, одатда, қаттиқ, суюқ ёки газ ҳолатдаги арзон ёқилғи кони яқинида қурилади. Ст-я генераторларидан олинган электр энергиясининг асосий қисми бир неча юз км масофадаги истеъмолчиларга кучайтирувчи трансформатор ва юқори вольтли электр узатиш ли-ниялари воситасида етказилади, қолган қисми эса ст-янинг ўз генератор кучланишида ёки пасайтирувчи трансформатор орқали берилади (яна қ. Иссшушк электр маркази).

Электр энергияси билан таъминлаш кўламига қараб, Иссиклик электр станциялари туман, саноат корхоналари, қишлоқ, шаҳар миқёсида, коммунал хўжаликда, т. й. транспортида фойдаланиладиган хилларга бўлинади. Иссиклик электр станциялари яхлит электр тизилмаларга бирлаштирилиб ёки алоҳида ишлатилиши мумкин.

Иссиклик электр станциялари 19-а. 80-й. ларида курила бош-лаган. Биринчи Иссиклик электр станциялари Нью-Йоркда қурилган (1882). Россияда дастлабки Иссиклик электр станцияларини муҳандис М. К. Поливанов Мос-квада курган (1906). Ўзбекистонда дастлабки Иссиклик электр станциялари 20-а. бошларида курилган қ(. Иссиклик энергетикаси). Ўзбекистонда 10 та Иссиклик электр станциялари ишлаб турибди (2002). Республикадаги энг йирик Иссиклик электр станциялари — Сирдарё ГРЭС (3000 МВт), Янги Ангрен ГРЭС (1800 МВт), Тошкент ГРЭС (1860 МВт), Навоий ГРЭС (1250 МВт), Ангрен ГРЭС (484 МВт), Тахиатош ГРЭС (430 МВт), Талимаржон ГРЭС (лойиҳа қуввати 3200 МВт) (Нуристан). Иссиклик электр станциялари автоматлаштирилган корхона. Қозон агрегатларида ёқилғи ёниш жараёнлари, қозонни сув билан таъминлаш, ток кучланиши ва частотасини ростлаш тўла автоматлаштирилган. Иссиклик электр станциялари агрегатлари марказий бошқариш пультидан бошқарилади. Атом электр станцияси, геотермик электр ст-ялар, гелиоэнергетика электр ст-ялари ҳам Иссиклик электр станциялари ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ИССИКЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ФИЗИКА
РОССИЯ
ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР МАРКАЗИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты