ИСТЕЪМОЛ САВАТИ

ИСТЕЪМОЛ САВАТИ — муайян вақт (ой, йил) да истеъмол этиладиган маҳсулотлар тури ва тўпламининг оила ёки жон бошига ҳисобланган миқдори. Киши ёки оила ойлик (йиллик) ҳисобий товарлар (хизматлар) истеъмолининг типик даражаси ва тузилмасини тавсифлайди. Моддий ўлчам ва пул шаклида ҳисобланади. Бундай тўплам амалдаги нархларга кўра И. с. дан келиб чиқиб минимал истеъмол бюджета (тирикчилик минимуми)ни ҳисоблаб чиқишга хизмат қилади. Истеъмол савати фойдаланиш мақсадига кўра, озиқ-овқат маҳсўлотлари (мас, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тухум, сут ва сут маҳсулотлари, ун, гуруч, нон ва ёрма, шакар, ўсимлик мойи, мева-сабзавот ва б. маҳсулотлар), ноозиқ-овқат товарлари (кийим-кечак, газлама, пойабзал, мебель, уй жиҳозлари, хўжалик буюмлари, маданий товарлар ва б.) ва маданий-маиший хизматлар, шу жумладан, пулли ижтимоий хизматлар (маиший техникалар тизими, кир ювдириш, кимёвий тозалаш, томошалар кўриш, пулли даволаниш, пулли ўқиш ва б.) га ажралади.

Истеъмол саватига киритиладиган маҳсулотлар аввал микдоран белгиланади, сўнгра пулга чақилиб, қиймати аниқланади. Одатда, минимал Истеъмол савати с, яъни энг зарур истеъмол белгиланади. Истеъмол савати миллий ху-сусиятга эга бўлиб, муайян мамлакатнинг иқтисодий даражаси, истеъмол таркибини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Истеъмол савати era турли микдордаги товарлар ва хизматлар киритилади. Истеъмол савати мамлакатнинг иқтисодий қудрати ва аҳоли истеъмол хусусиятларига кўра, ҳар бир давлатда ҳар хил бўлиши мумкин (мас, Ўзбекистондаги Истеъмол савати қиймати 1998 й. дек. да жон бошига 2480 сўм 12 тийинни ташкил этди). Шунингдек, Истеъмол савати ҳисобий ва реал истеъмол даражасини қиёслаш базаси бўлиб, иқтисодий аҳволга баҳо беришга ҳам хизмат қилади.


Кирилл алифбосида мақола: ИСТЕЪМОЛ САВАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИЙИМ
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
Туш таъбири ўзбек тилида


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты