ИСТЕЪМОЛ ФОНДИ — муайян вақт (мас, бир йил) да яратилган маҳсулот ва хизматларнинг аҳоли жорий истеъ-молига сарфланадиган қисми; мақсулот ва хизматдар вазифасига кура истеъмол буюмлари ва ишлаб чиқариш во-ситалари (ресурелар) дан иборат булади. Биринчи қисм ҳисобидан Истеъмол фонди шаклланади. Аммо, унинг пул-қиймат шакли ҳам бўлиб, бу истеъмолга мўлжалланган маҳсулот ва хизматларнинг бозор нархидаги қийматидир. Истеъмол фонди ғоят хилмахил ва тенглаштириб булмайдиган товарлардан иборат бўлганидан, моддий ўлчамларда эмас, балки қиймат шаклида ҳисобланади. Истеъмол фонди ҳажми мамлакатнинг и. ч. қудрати ва ялпи миллий маҳсулотнинг тақсимлани-шига боғлиқ (мас, 1996 й. АҚШ маҳсулоти 7,4 трлн. доллар, Японияники 5,1 трлн. долларга тенг булди. Аммо, Истеъмол фонди АҚШда шу маҳсулотнинг 7,8%, Япо-нияда эса 65% дан иборат булди, чунки бунда инвестиция улуши катта.) И. ф. жон бошига ҳисобланган ҳажми аҳоли фаровонлигининг асосий курсаткичи ҳисобланади. Бу кўрсаткич миллий инвестиция ҳажмига боғлиқ. Агар мамлакатга хорижий инвестициялар қанча кўп кириб келса, миллий инвестицияни қисқартириш ҳисобидан Истеъмол фондини ошириш эҳтимоли шунча катта булади. Истеъмол фонди, қамров даражасига кура, умуммамлакат даражасидаги Истеъмол фонди (давлат бюджети воситасида шаклланади ва ижтимоий фондлар шаклини олади), фирма ва хужаликлар даражасидаги Истеъмол фонди (корпоратив гуруҳий фондлар шаклида) ва хонадон даражасидаги Истеъмол фондига (индивидуал фондлар шаклида бўлиб, хонадоннинг истеъмол бюджетида намоён бўлади) ажралади. Оила даромади Истеъмол фонди (оила даромадининг эҳтиёжни қондиришга кетган қисми) ва жамғариш фонди (оила даромадининг жамғарма қисми)га булинади.