ГЎШТ

ГЎШТ — қимматли озиқ-овқат маҳсулоти; сўйилган ҳайвон нимтаси ёки нимтасининг бир қисми. Гўшт инсон истеъмол қиладиган озиқ-овқатдаги оқсилнинг асосий манбаи ҳисобланади. Гўштнинг тузилиши ва таъми, сифатлари ҳайвонлар тури, зоти, жинси, ёши, боқиш ва сақлаш шароитларига боғлиқ. Ҳайвонларнинг турига қараб, мол (қорамол), қўй, от гўшти ва б. га ажратилади. Қорамол, қўй, эчки Г. и сифати ва семизлигига қараб биринчи ва иккинчи тоифаларга бўлинади. Гўшт мушак тўқималарининг кимёвий таркиби (%): сув 72—75, оқсил 18—22, ёғ ва ёғсимон моддалар 0,5—3,5, азотли экстратив моддалар 1 — 1,7, углеводлар 0,7— 1,4, минерал моддалар 0,8—1,8. Г. нинг сифат жиҳатдан энг муҳим қисми мушак тўқималари ҳисобланади. Гўштда унинг миқдори 40—70% га боради. Мушаклар оқсилларида ҳаётий зарур аминокислоталар бор. Мушак толаларидаги миоглобин оқсили Гўштга қизил тус беради. Гўштнинг истеъмол қилинадиган қисмининг минерал таркиби (мг%): фосфор 180—230, калий 200 — 300, кальций 7—15, магний 17— 25, темир 1,5—3,0 ва б. Г. таркибида яна турли хил кислоталар, витаминлар (РР, В,, В2, Е ва б.) бўлади. Гўштнинг сақланиш муддатини узайтириш учун музлатилади, тузланади, дудланади (қ. Гўшт саноати).

Талъат Акмалхонов.


Кирилл алифбосида мақола: ГЎШТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИБН СИНО
КИМЁ
АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты