ГЎШТ ПАШШАЛАРИ

ГЎШТ ПАШШАЛАРИ — икки қанотли ҳашаротларнинг йиғма гуруҳи, кўк Гўшт пашшалари (Calliphoridae) ва кулранг Гўшт пашшалари (Sarcophagidae) оилаларини ўз ичига олади. Кўк Гўшт пашшаларининг танаси ялтироқ-яшил ёки кўк, ялтироқ-қорамтир туклар билан қопланган. Ҳар хил жойларда, жумладан ҳайвонлар тезаги, ахлатхоналарда учрайди. Айрим синантроп (одамлар яшайдиган жойларда яшовчи) турлари касаллик таркатади ёки терида яра пайдо қилади. Қуртлари ҳайвонлар ўлимтиги, кушхоналар ва озиқ-овқат чиқиндиларида, гўнг ва ахлатда кўпаяди. Кулранг Гўшт пашшаларининг танаси йирик туклар билан қопланган. Гўшт пашшаларининг 2500 га яқин, жумладан Ўзбекистонда 150—170 тури маълум. Тирик туғади. Қуртлари ҳашаротлар ва умуртқали ҳайвонларда паразитлик қилади ёки уларнинг ўлимтиги билан озикданади. Бир қанча турлари наштарли пардақанотлилар инида яшаб, улар ғамлаган озиқни ейди. Кулранг Гўшт пашшаларидан вольфарт пашшаси кўпчиликка маълум.


Кирилл алифбосида мақола: ГЎШТ ПАШШАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Г ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭНТОМОЛОГИЯ
БИОЛОГИЯ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты