ИЧКИ ЁНУВ ДВИГАТЕЛИ

ИЧКИ ЁНУВ ДВИГАТЕЛИ — ёнилғининг кимёвий энергиясини механик ишга айлантириб берадиган поршенли иссиқлик двигатели. Газ билан ишлайдиган биринчи ярокли Ички ёнув двигателини француз механиги Э. Ленуар (1860) лойиҳалаган; 1876 й. да немис кашфиётчиси Н. Отто анча мукаммал 4 тактли Ички ёнув двигатели ясаган. Россияда 1880-й. ларда О. С. Костович бензин билан ишлайдиган карбюраторли двигатель ясади. Р. Дизель 1897 й. да ёнилғини сиқилган ҳаво алан-галатадиган Ички ёнув двигатели (дизель)нн таклиф қилди. АКД1 да Ички ёнув двигатели ўрнатилган биринчи трактор 1901 й. да ишлаб чиқилди; акаука О. ва У. Раитлар Ички ёнув двигатели ўрна-тилган дастлабки самолётни ясашди; бундай самолётлар 1903 й. да уча бошлади. Шу йили рус мухандислари Ички ёнув двигателини «Вандал» кемасига ўрнатишиб, биринчи теплоходни яратишди. 1924 й. да Россияда Я. М. Гаккел лойиҳаси бўйича биринчи тепловоз қурилди. 1957 й. да роторпоршенли Ванкель двигатели яратилди. Ҳозирги пайтда Ички ёнув двигатели ав-томобиллар, қ. х. ва йўл қурилиши ма-шиналарида, ўзиюрар ҳарбий техникада, мотоцикллар ва б. да кенг ишлатилмоқда.

Ёнилғи турига қараб, Ички ёнув двигатели суюқ ва газмисон ёнилғида ишлайдиган, цилиндрнинг янги ёнувчи аралашма билан тўлиш усулига кўра, 4 тактли ва 2 тактли, ёнилғи ва ҳаводан ёнувчи аралашма тайёрлаш усулига караб, аралашма цилиндрдан ташқарида ва цилиндр ичида тайёрланадиган хилларга булинади.

Ёнувчи аралашма цилиндрдан ташқарида, яъни карбюраторда тайёрланадиган Ички ёнув двигатели карбюраторли двигатель, цилиндр ичида тайёрланадигани дизель деб аталади. Карбюраторли Ички ёнув двигателида иш аралашмаси шам (свеча) электродлари орасида ҳосил бўладиган электр учқуни б-н, дизелларда эса цилиндрда сиқиб қиздирилган ҳавога ёнилғи пуркаш йўли б-н ўт олдирилади.

Ички ёнув двигатели 1, 2, 4, 6 ва ҳ. к. цилиндрли бўлади. Бир цилиндрли, 4 тактли, карбюратори Ички ёнув двигатели қуйидагича ишлайди (расм): кирититиш тактида (А) ҳаво тозалагич / орқали ҳаво ўтиб, карбюратор 2 да у ёнилғига аралашади ва ёнувчи аралашма ҳосил қилади; бу аралашма киритиш клапани 3 орқали цилиндр 6 га киради, қисиш такти (Ј)да ёнувчи аралашма 0,8—2 Мпа гача сиқилади, 200—400 гача қизийди. Поршень 10 юқори чекка нуқта (ю. ч. н.)га 20—40° (тирсакли валнинг айланиш бурчаги) етмасдан аралашма шам 4 дан ўт олади. Поршень ю. ч. н. га етгач, аралашма текис ёна бошлайди. Газлар босими 3—6 Мпа га, т-раси эса 2200° гача етади. Кенгайиш (иш) такди (В)да поршень газ босими таъсирида пастга ҳаракатланиб, шатун 7 воситасида тирсакли вал 8 ни айлантиради. Газ босими 0,3—0,4 МПа, т-раси эса 900—1200° гача пасаяди. Чиқариш такти (Г) да чиқариш клапани 5 поршень пастки чекка нуқта (п. ч. н.)га 30—60° етмасдан очила бошлаб, ю. ч. н. дан 10—28° ўтгандан кейин ёпилади. Демак, Ички ёнув двигателининг бир иш циклида тирсакли вал икки марта айланади, шундан ярим айланиш газларнинг поршенга таъсири ҳисобига, қолган бир ярим айланиш залвар масса (маховик) 9 нинг инерция кучи ҳисобига юз беради. Цилиндрлар сони қанча кўп бўлса, Ички ёнув двигатели шунча текис ишлайди, тирсакли вал ҳам шунча равон айланади. Тўрт тактли двигателда иш цикли поршеннинг тўрт йўли (так-ти)да, икки тактли двигателей эса икки йўлида бажаради.

Карбюраторли Ички ёнув двигателининг иш цикли пайтида вал катта (3000—7000 айл/ мин) тезликда айланиши мумкин, пойга автомобиллари ва мотоциклларида вал 15000 айл/мин ва бундан ҳам тез айланади. Тўрт тактли карбюраторли Ички ёнув двигатели 600 кВт (800 о. к.). Поршенли авиация двигателлари 1100 кВт (1500 о. к.) гача қувват ҳосил қилади.

Ички ёнув двигателини такомиллаштиришда қувватини борган сари ошира бориш, автомобилларда карбюраторли двигателлар ўрнига дизелларни кўпроқ қўллаш, ҳар хил ёнилғи билан ишлайдиган двигателлар яратиш ва б. тадбирларни амалга оширишга ҳаракат қилинмоқда.

Ад.: Поспелов Д. Р., Двигатели внутреннего сгорания с воздушным охлаждением, 2 изд., М., 1971; Ҳамидов А., Т28Х4М, Т284МС, Т28Х4М-С1 тракторлари, Т., 1981.


Кирилл алифбосида мақола: ИЧКИ ЁНУВ ДВИГАТЕЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
АВИАЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕРМАНИЯ
ДВИГАТЕЛЬ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты