ИЧКИ ХЎЖАЛИК ҲИСОБИ — муай-ян бир корхона ёки ташкилотда хўжалик юритиш усули; унинг бошқа хўжалик субъектлари билан бўладиган муно-сабатлари мажмуини мувофиклаштириш, бошқариш ва назорат қилишга хизмат қилади. Бозор шароитида Ички хўжалик ҳисоби мақсад ва моҳият жиҳатдан тижорат ҳисоби сифатида намоён бўлади ҳамда корхона (ташкилот)нинг бошқа хўжалик субъектлари олдидаги мажбуриятларини амалга ошириш нуқтаи назардан ишлаб чиқилади.
Ички хўжалик ҳисоби корхона (ташкилот) хўжалик ҳисобинпт таркибий ва ажралмас қисми бўлиб, муайян хўжалик юритиш субъектига қарашли ички бўлинмалар қар бирининг фаолият йўналишлари ва уларнинг ўзаро муносабатларига асосланади. Ҳар бир ички бўлинманинг ихтисослашувига мувофиқ маҳсулот и. ч. ёки иш бажариш (хизмат кўрсатиш) юзасидан микдорий топшириқ, уни бажариш учун лозим бўлган харажат таркиблари, моддий манфаатдорлик тизими ва б. тегишли кўрсаткичлар бўйича меъёрлар Ички хўжалик ҳисобида ўз аксини топади. Ички хўжалик ҳисобида нисбатан эришилган якуний натижалар ички бўлинма жамоалари аъзоларини моддий рағбатлантиришга асос илиб олинади. Бозор шароитида Ички хўжалик ҳисоби, яъни тижорат ҳисо-бининг асосий тамойиллари сифатида ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ни мустақил ташкил қилиш, ўзини ўзи бошқариш ва молиявий қоплаш, ҳар бир аъзони ўз мулкий улуши миқдорида моддий жавобгарликка тортиш, моддий рағбатлантириш ва б. тамойилар кучли амал қилади.
Қурбон Чориев.