ИШ

ИШ — 1) умумий маънода — муайян нарсани ясаш, тайёрлаш ёки бирор юмушни бажариш учун сарф қилинадиган меҳнат, фаолият; И. нинг турлари кўп: ақлий меҳнат, жисмоний меҳнат, илмий Иш, амалий Иш, назарий Иш ва ҳ. к. У топшириқ, вазифа маъноларида ҳам қўлланади (мас, уй вазифа-си, ёзма Иш ва ҳ. к.). Меҳнат, фаолият натижасида яратилган маҳсулот, нар-са ҳам Иш, деб аталади;

2) суд ва маъ-мурий органларда кўрилаётган жараён (мас, жиноий Иш, жанжалли Иш ва б.);

3) физикада — энергиянинг бир турдан иккинчи турга айланишини миқдор жиҳатдан ифодаловчи физик катталик;

4) механикада — кучнинг таъсир ўлчови; у кучнинг катта-кичиклигига, йўналишига ва куч қўйилган нуқтанинг қанча силжиганлигига боғлиқ. Моддий нуқтага таъсир этадиган кучнинг бажарган иши куч Ғ проекциясининг ўтилган йўл S га кўпайтмаси билан ўлчанади, яъни А = Ғ S cos ф, бунда S= M[IMI нуқтанинг Мо дан М, га силжиш йўли, а — куч йўналиши билан йўл орасидаги бурчак (расмга қ.). Умуман, coscp нолдан катта (cos ф > 0) ёки кичик (cos ф

Ньютоннинг ҳаракат тенгламасига асосан моддий нуқтага таъсир этувчи ҳамма кучларнинг бажарган умумий иши кинетик энергия ўзгаришига тенг: л _ тх? _ mvo л ~ 2 2 ‘ бунда: v, и0 — моддий нуқтанинг бошланғич ва охирги тезликлари. Механик Иш бажарилиши натижасида кинетик энергия, у билан боғлиқ ҳолда эса ҳаракатнинг механик шакли ҳам ўзгаради. Физик жараёнларда энергия ўзгаришининг микдорий кўрсаткичининг ўзи жараённинг турига боғлиқ. Агар система энергия берса, системанинг Иши мусбат (ижобий), агар энергия олса, манфий (салбий) бўлади. «Иш» тушунчаси физика ва техниканинг бошқа соҳаларида ҳам қўлланилади.

5) термодинамикада — термодинамик система ҳолати ўзгарганда ташқи муҳитга узатилган ёки система қабул қилган энергия. Термодинамик система ташқи муҳит б-н таъсирлашгандагина Ишни миқдор жиҳатдан ифодалаш мумкин. Бажарилган Иш катталиги жисмнинг термодинамик мувозанатда бўлиш-бўлмаслигига боғлиқ. Механик Ишнинг умумлаштирилган ифодасидан термо-динамикада ҳам фойдаланилади. Ишнинг ўлчов бирликлари СГС тизимида эрг, СИ тизимида Жоуль (Ж), техник ти-зимда — килограммометр (КГ м).


Кирилл алифбосида мақола: ИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ФИЗИКА
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты