ИШГА ТИКЛАШ

ИШГА ТИКЛАШ — мехнат шартно-маси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим конунга хилоф тарзда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда унинг аввалги ишга тикланиши. Ходим иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан ишга тикланади. Бунда иш берувчи ходимга етказилган зарарни қоплашга мажбурдир. Зарарни қоплаш: ходимга мажбу-ран прогул қилган вақти учун иш берувчи ҳақ тўлаши шарт эканлигидан; меҳнат шартномаси бекор этилганлиги, яъни ходим ишдан бўшатилганлиги ёки бошқа ишга ўтказилганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (мутахассислардан маслаҳат олиш, иш юритиш, йўл кира ва ҳ. к.) учун ҳамда ходим кўрган маънавий зарар учун компенсация тўлашдан иборат. Маънавий зарар учун туланадиган компенсация микдори иш берувчининг хатти-харакатига берилган баҳони ҳисобга олган ҳолда, суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги шарт. Шунингдек, конунга хилоф равишда меҳнат шартномаси бекор этилгани ёки бошқа ишга ўтказилгани туфайли прогул қилишга мажбур бўлган вақт учун ходимга ўртача иш ҳақи ёхуд кам ҳақ тўланадиган ишни бажаргани учун иш ҳақи ўртасидаги фарқ тўланади, лекин мажбурий прогул муддати бир йилдан ош-маслиги керак. Ходимнинг илтимосига кўра, суд уни Ишга тиклаш ўрнига мажбуран прогул қилган вақти учун иш ҳақи, маънавий зарар, ишдан бўшатиш ёки бошқа ишга ўтказиш юзасидан судга шикоят қилиш билан боғлиқ харажат пулидан ташқари, камида 3 ойлик иш ҳақи микдорида қўшимча қақ ундириб бериши мумкин (ЎзР Меҳнат кодек-си, 111 —122-моддалар); ходим қонунсиз асосларга мувофиқ ёки белгиланган тартиб бузилган ҳолда ишдан бўша-тилиб, корхона, муассаса, ташкилотнинг тугатилганлиги туфайли уни ишга тиклаб бўлмайдиган ҳоллар баъзан юзага келади. Бу ҳолда суд ишдан бўшатишни нотўғри деб топиб, ходимнинг даъвоси бўйича мазкур корхона, муассаса ва ташкилотни тугатиш комисси-ясига ёки уларни тугатиш ҳақида қарор қабул қилган орган га, зарур ҳолларда эса корхонанинг ҳуқуқий ворисига мурожаат этиб, улар зиммасига бир йилга қадар давом этган мажбурий прогул вақти учун ходимга иш ҳақи тўлаш мажбуриятини юклайди. Айни вақтда суд корхона, муассаса, ташкилот тугатилганлиги муносабати билан ходимни ишдан бўшатилган, деб топади ва у қўшимча ёрдам олиш кафолатидан фойдаланади. Умуман, ходим Ишга тиклаш бўйича даъво билан уни ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқдан кўчирма берилган вақтдан бошлаб бир ой ичида судга шикоят қилиши мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ИШГА ТИКЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
МАЪНАВИЙ ЗАРАР
ИШ ҲАҚИ
АЛИМЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты