ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪЛИМИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪЛИМИ — ЎзРда малакали мутахассислар тайёрлаш жараёни ҳамда ўрта махсус ва касбҳунар таълимининг таркибий қисми. Асосий вазифаси — келгусида малакали мутахассис бўлиб етишадиган ўқувчиларни муайян касб соҳасида бево-сита фаолият кўрсатишга тайёрлаш, яъни билимларни амалиётга тадбиқ этишга ўргатиш, зарур касб кўникмалари ва малакаларини шакллантиришдан иборат. Ишлаб чиқариш таълимини амалга оширишда назарий таълимнинг аҳамияти катта. Ишлаб чиқариш таълими 3 асосий босқич (ўқув устахоналари, ўқув майдонлари, ўқув лаб. лари, ўқув хўжаликларидаги Ишлаб чиқариш таълими ; и. ч. шароити — корхона, қурилиш, хўжаликлардаги Ишлаб чиқариш таълими ; и. ч. тажрибаси) га бўлинади. Ҳар бир босқич ўзига хос мақсад ва ўқув жараёнида ўз ўрнига эга бўлиб, касб хусусиятига қараб улар турли муддатли бўлади ва у И. ч. т. дастури б-н белгиланади. Ўқувчиларнинг Ишлаб чиқариш таълими ишлаб чиқариш устаси раҳбарлигида ва ўқувчиларнинг унумли меҳнати давомида амалга оширилади. Ишлаб чиқариш таълими мазмуни муайян касбдаги кичик мута-хассисларнинг меҳнат фаолияти ҳамда малака даражасини тахлил қилиш асосида белгиланади. Ўқувчиларга Ишлаб чиқариш таълими беришдан асосий мақсад уларга ўз кас-блари учун хос бўлган и. ч. жараёнини режалаштириш, тайёрлаш, амалга ошириш, назорат қилиш, и. ч. жараёнига хизмат кўрсатишга ўргатишдан иборат. Кичик мутахассис бажарадиган ана шу вазифаларнинг муайян касб ва малака даражасига мувофиқ аниқ мазмуни мақорат тавсифномасида акс этади. Бу ҳужжат кичик мутахассис бажарадиган иши ва касбҳунар бўйича «Ўзбекистон Республикаси касбҳунар таълими давлат таълим стандарти» (2000 й. 16 окт.) асосида тузилади. Унда ўқувчи касбҳунар ўқув юртида таълим олиши давомида эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларга қўйиладиган талаблар қайд этилади. Маҳорат тавсифномаси касбҳунар ўқув юртида кичик мутахассисларни тайёрлаш моҳиятини белгиловчи асосдир. Кичик мутахассисларнинг меҳнат фаолиятини таҳлил қилиш натижасида ажратиб олинган меҳнат жараёнларини бажариш йўллари ва усуллари муайян тарзда тартибга солинади ҳамда Ишлаб чиқариш таълими мазмунини белгиловчи Ишлаб чиқариш таълими дастурида баён қилинади. Ишлаб чиқариш таълими дастури ўқувчиларга нимани, қандай изчиллик ва ҳажмда ўргатишни белгилаб беради. Ишлаб чиқариш таълими дастурини ишлаб чиқишга корхоналарнинг етакчи мухандис-техник ходимлари, и. т. муассасалари ва вазирликлар, касбҳунар ўқув юртларининг малакали ходимлари жалб қилинади. Ишлаб чиқариш таълими таълимнинг турли усулларидан фойдаланилган тарзда амалга оширилади.

Ўткир Толипов.


Кирилл алифбосида мақола: ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪЛИМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИМЁ
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ
ИБН СИНО
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты