ЖАМОА ХЎЖАЛИГИ — мулкий пай ва жамоавий меҳнат асосида ихтиёрий уюшган кишиларнинг ширкат (шериклик) ташкилоти; хўжалик юритиш шакли. Жамоа хўжалигининг бир қанча турлари бор ва улар турли мамлакатларда турлича номланади. Шўролар ҳукуматининг дастлабки тикланиш даврида қ. х. ишлаб чиқаришини коллективлаштириш мақсадида (1-босқич) 1918—20 й. ларда ерларни ҳамкорликда ишловчи шерикчилик мақомидаги хўжалик юритиш шакллари (ширкатлар) ташкил этилган. Уларнинг аъзолари ўзларининг и. ч. буюм ва воситаларини фақат у ёки бу меҳнат жараёнини бажариш даврида жамоа ишига қўшган, бошқа пайтда эса ўз тасарруфларида сақлаган. Олинган даромад маҳсулот ҳолида и. ч. жараёнига жалб этилган воситаларга нисбатан тақсимланган. Аъзоларнинг бевосита меҳнатда иштироки ва улушининг ҳисобга олинмаслиги каби сабаблар мазкур и. ч. ни ташкил этиш шаклини такомиллаштиришни тақозо этди. Натижада коммуна шаклидаги хўжаликлар тузилди (уларнинг мол-мулки аъзолари ихтиёридаги и. ч. воситаларининг бирлаштирилиши асосида пайдо бўлди). Ҳар бир аъзо улуши қўшилган буюм ва воситаларнинг қийматларини аниқлаш асосида ҳар бир аъзога тегишли мулкий пай билан белгиланган ҳамда шунга мувофиқ йил якуни бўйича олинган даромад тақсимланган. Кейинги босқичда ташкил этилган қ. х. артелларида мулкий пай микдорини аниқлашда аъзолар мулки қийматидан ташқари уларнинг меҳнатдаги бевосита иштироклари ҳам эътиборга олинадиган бўлди. Кейинчалик ички и. ч. ва иқтисодий усул ҳамда тамойилларга тегишли ўзгартиришлар киритиш асосида қ. х. артеллари колхозларда айлантирилди.
Жамоа хўжалигининг кейинги ривожланиш босқичларида собиқ Иттифоқнинг номукаммал иқтисодий сиёсати туфайли колхозларда пайчилик тамойилларига барҳам берилди ва яратилган мол-мулклар умумжамоа мулки сифатида (ўша давр кoнунчилик хужжатларида) белгилаб қўйилди. Шунга асосан умумжамоа мулки Жамоа хўжалиги юритишнинг моддий, Намунавий устав эса ҳуқуқий асос бўлиб қолди.
Ўзбекистонда 1990-й. лар бошидан собиқ колхозлар ўрнида фаолият кўрсатаётган Жамоа хўжалигида аъзоларнинг умумий йиғилиши бошқарувнинг олий органи хисобланган. Бироқ умумий йиғилиш Жамоа хўжалиги аъзоларининг иштирокида ўтказилсада, аслида алохида аъзо хўжалик фаолияти юзасидан қабул қилинадиган тегишли қарорлар бўйича ҳал этувчи овозга эга бўлмаган. Умумий йиғилишлар оралиғида хўжаликни юритиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш Бошқарув томонидан амалга оширилган. Бошқарувга ва ҳамма ишга раис раҳбарлик килган.
Бозор иқтисодиётига ўтиш босқичида Ўзбекистонда Жамоа хўжалиги ҳам шаклан, ҳам мазмунан хўжалик юритишнинг бозор усули ва тамойилларига мое эмаслиги маълум бўлиб қолди. 1998 й. 30 апр. да Ўзбекистoн Республикасининг «Қишлоқ хўжалиги коoперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида» қонуни қабул қилинди. Республика ҳукуматининг 1998 й. 15 июлдаги 299-сонли «Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) тузиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан барча Жамоа хўжалиги ширкат хўжаликларига айлантирила бошланди. Ўзбекистонда 1754 ширкат хўжалиги фаолият кўрсатади (2000).
Жамоа хўжалигини ширкат хўжаликларига ўзгартириш мулкий пай ва оила nydpamura асосланган бўлиб, мақсад қишлоқда мулкдорлар синфини яратиш, уларнинг мулкий ҳуқуқларини қайта тиклаш ва ҳимоя қилиш, бозор иқтисодиёти талаб ва усулларига жавоб берадиган хўжалик юритиш шаклини ривожлантириш мақсадларини кўзлайди (яна қ. Қишлоқ хўжалиги ширкати).
Қурбон Чориев.