ИШҚАЛАНИШ

ИШҚАЛАНИШ — бир-бирига теги шиб турувчи қаттиқ жисмлар, суюқликлар ва газларнинг нисбий кўчишига қаршилик қилиш ҳодисаси. Ички ва ташқи хиллари бўлади. 1)Ташқи Ишқаланиш — бир-бирига тегиб турган қаттиқ жисмлар ёки бирор жисмнинг ўзаро тегиб турган бўлакчалари ҳаракатланиб, бир-бирига нисбатан силжиганда механик қаршиликнинг вужудга келиш жараёни. Икки жисмнинг бир-бирига тегиб турган сиртларининг ўзаро таъсир кучи — ташки Ишқаланиш кучи қуйидагича ифодаланади: FumK=kN, бунда к — ишқаланувчи сиртларнинг хоссаларига боғлиқ бўлган Ишқаланиш коэффициенти, N — жисмга қўйилган куч. Бирон жисмнинг бошка жисм сирти бўйлаб қандай ҳа-ракат қилишига қараб, статик Ишқаланиш ёки тинчликдаги Ишқаланиш ва кинетик Ишқаланиш хиллари мавжуд.

Горизонтал текисликда ихтиёрий ётган жисмга Ишқаланиш кучи таъсир қилмайди. Агар жисмни силжитиш учун унга куч қўйилса, Ишқаланиш вужудга келади. Бир-бирига нисбатан қўзғалмас бўлган сиртлар орасидаги Ишқаланиш тинчликдаги Ишқаланиш дейилади. Тинчликдаги Ишқаланиш кучи ҳар доим жисмга унинг бошқа жисм тегиб турган сир-тига параллел йўналишда қўйилган куч Ғ га модули бўйича тенг ва унга қара-мақарши йўналган бўлади: Қаттиқ жисмларда сирпаниб Ишқаланиш ва ду-малаб Ишқаланиш юз беради. Бир жисм бошқа жисм сиртида ҳаракатланганда ҳосил бўладиган Ишқаланиш кучига сирпаниб Ишқаланиш кучи дейилади; сирпаниб Ишқаланиш кучи жисмнинг тегиб турган бошка жисмга нисбатан кўчишига қарамақарши йўналган бўлади. Қаттиқ жисмларнинг сирпани-шида Ишқаланиш кучи фақат сиртларнинг хоссаларига ва босим кучигагина эмас, балки ҳаракат тезлигига ҳам боғлиқ бўлади. Тезлик ортиши билан кўпинча Ишқаланиш кучи дастлаб кескин камаяди; сўнгра яна ўса бошлайди (расмга қ.). Жисмга ва унинг сиртига берилган ишловга боглиқ бўлган сирпаниб Ишқаланиш коэффициенти, шунингдек, жисмнинг қаттиқлик даражасига боғлиқ бўлган думалаб Ишқаланиш коэффициенти амалда катта аҳами-ятга эга. Сирпаниш ёки думалаш бошлангунга қадар таш-қи кучга қарши таъсир қилишни стати к И., ҳаракат бошлангандан кейин унга қарши таъсир қилишни эса кинетик Ишқаланиш дейилади. Бир хил шароитда думалаб Ишқаланиш кучи сирпаниб Ишқаланиш кучидан сезиларли даражада кичик бўлади. Ишқаланиш кучини камайтириш учун ишқаланувчи сиртларнинг сирпанишини ундаги ғилди-раклар, роликлар ва шарларнинг ду-малаши билан алмаштирилади (қ. Подшипник).

Қаттиқ жисмларнинг қуруқ сиртлари орасидаги Ишқаланишга қуруқ Ишқаланиш деб аталади. Қаттиқ жисмлар суюкликлар ва газларда ҳаракатланганда уларнинг турли қатламлари орасида ҳосил бўладиган ва уларнинг қовушоқлиги (ёпишқоқлиги) б-н боғлиқ бўлган суюқ Ишқаланиш ҳам мавжуд. Суюқ Ишқаланиш кучлари ҳаракат тезлигига мутаносиб бўлиб, у жисм тўхтаганда нолга айланади. Шу сабабли, жуда кичик куч б-н жисмни суюқликда ҳаракатлантириш мумкин. Мас, одам сувдаги оғир баржани таёқ учини сув ту-бига тираш билан ҳаракатга келтиради, бироқ ерда бундай юкни у, албатта, қўзғата олмайди.

Кўпгина ҳолларда Ишқаланишнинг фойдали томони бор. Mac, йўл сирти яхлаган вақтда силлиқ бўлганлиги учун йўл сирти билан пиёдалар пойабзалининг таглиги ёки транспорт воситаси ғилдираги орасида Ишқаланишнинг кескин камайиб кетиши пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишини қийинлаштириб юборади. Ишқаланиш бўлмаса қоқилган михлар тушиб, резьбали бирикмалар бўшаб қоларди. Баъзи ҳолларда Ишқаланишнинг зарарли томонлари ҳам мавжуд. Мас, турли транспорт воситалари, самолётлар, сув ости кемалари горизонтал йўналишда ўзгармас тезлик б-н ҳаракатланаётганда Ишқаланиш кучини енгиш учун жуда кўп микдорда ёнилг-и сарф қилади. Бундан ташқари, Ишқаланишлар машина ва механизмларнинг ейилишига сабаб бўлади (уларнинг ф. и. к. ни камайтиради). Шунингучун Ишқаланишни камайтириш катта иқтисодий аҳамиятга эга. Ишқаланиш кшарини камайтиришнинг энг са-марали усулларидан бири сирпаниб И. ни думалаб И. га алмаштириш, ишқаланувчи сиртларни мойлаш (бунда И. кучи 8 — 10 марта камаяди).

2) Ички И. — қаттиқ, суюқ ва газсимон жисмларда содир бўладиган жараёнлар; бу жараёнлар жисмларнинг механик энергиясини қайтмас ички энергиясига айлантириб беради. Қаттиқ жисмларда ички И. — жисм деформациясига сарфланган энергиянинг жисм энг катта эластик деформация пайтида оладиган ички энергиясига нисбати билан аниқланади. Бунда ички И. турли усуллар билан (мас, деформация пайтида жисм т-расининг ўзгариши асосида) ўлчанади.


Кирилл алифбосида мақола: ИШҚАЛАНИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
Туш таъбири нима дейилади
ФИЗИКА
ДИНАМИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты