ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАР — миллий иқтисодиётга, унинг тармоқлари ёки соҳаларига зиён етказадиган ёки зиён етказиши мумкин бўлган ва жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик). Бундай жиноятларнинг содир этилиши натижасида жамият, жамоат бирлашмалари ёки айрим фуқароларга моддий зиён етказилади, жамиятнинг иқтисодий негизларига тажовуз қилинади. Ижтимоий жиноят-га: 1) ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш; 2) ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш б-н боғлиқ бўлмаган жи-ноятлар;
3) иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар;
4) хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар киради. Моддий неъматлар и. ч. ва меҳнат маҳсули бўлган бойликларни тақсимлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи жиноятлардан энг хавфлиси ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш ҳисобланади. Ўзгалар мулкини ўзлаштириш усулига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКда талон-тарож қилишнинг: босқинчилик, тов-ламачилик, талончилик, ўзлаштириш (растрата), фирибгарлик, ўғрилик каби шакллари ажратилган (164—169-моддалар). Талон-тарожнинг предмета моддий қиймати, пул баҳосига эга бўлган ва ўзгалар мулки ҳисобланган пул, қимматбаҳо қоғозлар ва ш. к. дир. Ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноятларга алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш, жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш, мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, ахборотлаштириш қоидаларини бузиш каби қилмишлар киради (Ўзбекистон Рес-публикасининг ЖК, 170—174-моддалар). Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар сирасига ЎзР манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш, қалбаки пул ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш, валюта билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, чет эл валютасини яшириш, сохта тадбиркорлик, сохта банкротлик, банкротликни яшириш, божхона тўғрисидаги қонунларни бузиш, рангли металлар, уларнинг парча ва резгичиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни сотиш қоидаларини бузиш кабилар киради. Хўжалик фаолияти соҳасидаги жиноятлар эса сифатсиз маҳсулот чиқариш ёки сотиш, этил спиртли, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда и. ч. ёки муомалага киритиш, савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш, рақобатчиликни об-рўсизлантириш кабилардан иборат.
Иқтисодий жиноятлар учун жавобгарлик масаласида «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят про-цессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғриси-да»ги ЎзР қонуни (2001 й. 18 окт.)га асосан кўпроқ иқтисодий таъсир чораларини қўллаш назарда тутилган. Мазкур қонунда озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига кўпроқ жарима жазосини қўллаш белгиланган. Бундан ташқари, Иқтисодий жиноятларга жазо тайинлашда жа-зони оғирлаштирувчи ҳолатларга алоҳида эътибор берилган. Шунингдек, етказилган зарарнинг ва ундан келиб чиққан оқибатнинг хусусияти ҳам ҳисобга олиниши қайд этилган. Юқоридаги қонунга биноан, ЖКга жабрла-нувчи б-н ярашганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишни назарда тутувчи 66-модда киритилди. Ушбу моддага Иқтисодий жиноятлардан бир нечтаси киритилган бўлиб, унга кўра шахс ушбу турдаги қилмишларни 1-марта содир этган, ўз айбига иқрор бўлган, етказилган зарарни қоплаган ва жабрланувчи билан ярашган бўлса, жиноий жазодан озод қилиниши назарда тутилган.
Мирзаюсуф Рустамбоев.