ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ — турли мамлакат ва районларда и. ч. кучларининг жойлашиш хусусиятлари ҳамда ҳудудий иқти-содийижтимоий системаларнинг шаклланиш қонуниятларини ўрганадиган фан. Унинг асосий вазифалари и. ч. ва аҳоли ҳаёти б-н боғлиқ сохаларнинг жойланишига таъсир этувчи омил ва шароитларни тахлил қилиш, вужудга келган иқтисодий географик вазият — и. ч. нинг ҳудудий таркиби ва структу-расини баҳолаш, уларни башорат қилиш ва бошқаришдан иборат. Шунингдек, Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. ишлаб чиқаришни жойлаштириш билан алоқадор табиатдан фойдаланиш ва геоэкологик муаммолар, давлатнинг регионал сиёсати, хўжалик структурасини тартибга солиб боришдек муҳим вазифаларни ўрганади.
Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. география фанлари тизимига киради ва у, аввало, табиий география билан чамбарчас боғлиқ. Унинг табиий шароитларни ўрганувчи бошқа табиий фанлар б-н алоқаси, айниқса, экологик муаммоларнинг кескинлашуви жараёнида янада кучайди.
Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. умумий, соҳалар ёки хўжалик тармоклари геогр. си, жаҳон хўжалиги географиней, аҳоли географиней, регионал Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. га бўлинади.
Умумий Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. ишлаб чиқаришни яхлит ва унинг алоҳида тармокларининг жойлашиш қонуниятларини ўрганади.
Соҳа Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. да саноат географияси, қ. х. геогр. си, транспорт геогр. си кенг ривожланмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳалари геогр. си, рекреация геогр. си. табиий ресурелар геогр. си, тиббиёт геогр. си кабилар шаклланмоқда.
Регионал Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. аниқмамлакат ва р-нларни тадқиқ қилади ва ижтимоий соҳаларнинг барча ҳудудий хусусиятларини ўз ичига олади.
Ўзбекистонда Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг илмийамалий моҳияти энг аввал янги ижтимоий-сиёсий муносабатлар ва миллий иқтисодиётдаги устувор йўналишлардан келиб чиқади. Айнан шу маънода унинг асосий тушунча ва қонуниятлари, илмий ғоялари ҳоз. замон талаби нуқтаи назаридан талқин қилинади. Айниқса, бозор муносабатларига ўтиш даврида и. ч. кучларини жойлаштиришни давлат томонидан тартибга солиб бориш ва бошқариш, регионал ижти-моий-иқтисодий дастурларнинг илмий асосларини яратиш, регионал ва миллий иқтисодиёт ривожланишини жонлантирувчи ва барқарорлаштирувчи ўсиш қутб ва марказлари, саноат парклари ва технополислари, рақобат муҳити, инвестиция макони, эркин иқти-содий интеграция шароитларини вужудга келтириш масалаларини тадқиқ қилиш муҳимдир.
Аҳоли геогр. си маданият, тиббиёт ва ижтимоий география билан боғлиқ. Унинг ўзи эса аҳолининг жойлашиши, аҳоли манзилларининг типлари ва б. хусуси-ятларини ўрганади. Аҳоли геогр. сининг деярли барча масалалари Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. дои-расида ўрганилиши мумкин. Аҳоли геогр. си Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг бошқа тармоқлари (саноат геогр. си, қишлоқ хўжалиги геогр. си, транспорт геогр. си) орасида алоҳида ўрин тутади. Бундан ташқари, сиёсий геогр. масалалари ҳам Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг доирасига киритилади. Сиёсий геогр. ўрганадиган сиёсий вокеалар, мамлакатнинг геосиёсий ва гео-стратегик мавқеи кўп жиҳатдан маълум иқтисодий шароитларнинг маҳсули сифатида намоён бўлади ва, аксинча, сиёсий баркамоллик хўжалик ҳаётига катта таъсир кўрсатади.
Иқтисодий географик маълумотлар антик давр ва ўрта асрдаги географ ва сайёҳларнинг асарларида ҳам учрайди. Аммо, унинг кенг ривожланиши ҳудудий меҳнат тақсимоти, и. ч. нинг ихти-сослашуви ҳамда савдо ва транспорт тараққиётига боғлиқ. Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг аҳамияти шўролар империяси парчалангач, мустақилликка эришган кўпгина мамлакатларнинг бозор муносабатларига ўтиш даврида янада ортди. Айни вақтда Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг тадқиқотлари аниқ иқтисодий фанларнинг тадқиқотларини такрорламайди. Унинг ўзига хос географик хусусиятлари мавжуд:
1) и. ч. тармокларининг жойлашиши ўрганилганда уларнинг бутун ҳудудий мажму-аси биргаликда таҳлил қилинади;
2) муайян ҳудуд (мамлакат, р-н, аҳоли пункти) аниқ табиий ва ижтимоий-тарихий шароитлар билан бирга ўрганилади;
3) табиий-географик шароит ал-батта эътиборга олинади;
4) тадқиқот жараёнида масаланинг ҳудудий (географик) томонига алоҳида аҳамият берилади. Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. табиий география билан бе-восита боғлиқ. Ўрганилаётган мамлакат ёки р-ннинг табиий шароити, фойдаланилаётган ёки фойдаланиши мумкин бўлган табиий ресуреларини билиш зарур. Чунки табиий шароит хўжалик ихтисосига, меҳнат унумдорлигига, аҳоли ва аҳоли манзилгоҳларининг жойлашиш хусусиятлари га катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун бундай тадқиқотларда табиий шароит ва ре-суреларга иқтисодий баҳо бериш муҳим ўрин тутади.
Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. да иқтисодий ва ижтимоий харитаграфия ҳам катта аҳамиятга эга. Ушбу йўналишдаги хариталар иқтисодий географик тадқиқотларнинг узвий қисми ва натижасидир. Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. ўз тад-қиқотларида тарихий-ижтимоий таҳлилга асосланади ва бу борада тарихий география, иқтисодиёт тарихи билан бевосита алоқадор. Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. кўпгина бошқа фанлар (этнография, статистика, социология, демография) билан ҳам боғлиқ.
Ўзбекистонда ҳам анъанавий Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г., кўпгина жаҳон мамлакатларида бўлганидек, аста-секин ўз тадқиқот доирасини кенгайтирмоқда. Айни вақтда Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. кичик масштабли тадқиқотлардан йирик масштабли тахлилга, ўрта ва кичик ҳудудларни чуқур ўрганишга, амалий (конструктив) масалаларни ҳал этишга ҳам аҳамият бермоқда.
Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. янги шаклланиб бораётган регионал иқтисодиёт фани билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Бу икки фаннинг тадқиқот объекти бир, яъни и. ч. нинг ҳудудий таркиби ва жойлашишидир. Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. ушбу муаммони кенг кўламда — жаҳон хўжалиги, мамлакат ва р-нлар, турли ҳудудий ижтимоий-иқтисодий мажмуалар доирасида ўрганади; регионал иқтисодиёт, асосан, алоҳида олинган р-нлар хўжалиги билан шуғулланади. Агар Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. иқтисодийлашган геогр. бўлса, регионал иқтисодиёт географийлашган (ҳудудийлашган) иқтисодиётдир.
Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг тадқиқот ва хулосалари и. ч. ни мақсадга мувофиқ жойлаштиришга имкон беради. Иқтисодий ва ижтимоий географияни ҳудудий ташкил қилиш ва таққослашда фақат айрим корхона ёки тармоқ эмас, балки бир-бири б-н боғлиқ бўлган и. ч. соҳаларининг бутун мажмуаси назарда тутилади. Кўп жиҳатларни ҳисобга олиб ёндашиш Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг бош тамойилидир. Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг муҳим тушунчаларидан бири бўлган ҳудудий меҳнат тақсимоти ва унинг бевосита маҳсули бўлган иқтисодий р-нлар ва уларнинг ички алоқалари, р-нлараро ва халқаро иқтисодий интеграция жараёнларини ўрганиш ҳам Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг муҳим ва-зифаларидан бири. Ҳудудий меҳнат тақсимоти иқтисодий р-нларни вужудга келтирувчи асосий омилдир. Иқтисодий р-н эса Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг асосий ту-шунчасидир.
Умумиқтисодий р-нлар, саноат ва қ. х. р-нлари, саноат марказлари мамлакатда и. ч. ни жойлаштириш ва ҳудудий меҳнат тақсимотини ташкил қилиш бир бутун жараёнининг самараси, унинг айрим қисмлари сифатида ташкил топади.
Ҳудудий меҳнат тақсимоти Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. нинг асосий тадқиқот объекти ҳисобланади.
Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. ҳудудий меҳнат тақсимоти ва иқтисодий р-нлардан ташқари ҳудудий и. ч. мажмуалари ва иқтисодий географик ўрин (турли хўжалик объектларининг — вужудга келганлиги, жойлашганлиги, ривожланиш хусусиятлари)ни ҳам тадқиқ этади. Ҳудудий и. ч. мажмуаларини тўғри ташкил қилиш, инфраструктура тизимидан оқилона фойдаланиш эса иқтисодий географик самарадорликни таъминлайди.
Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. ўз тадқиқотларида бир қанча анъанавий ва ҳоз. замон и. т. методларидан фойдаланади. Географик тақ-қослаш, харитаграфия, тарихий, статистик, кузатиш, баланс, математик методлар шулар жумласидандир. Ўзбекистон ва унинг иқтисодий р-нларида ишлаб чиқарувчи кучларини ўрганиш ва хўжаликнинг турли тармокларини жойлаштириш бўйича йирик иқтисодий географик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон ФАнинг собиқ Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганувчи кенгаши томонидан уюштирилган Фарғона ва Зарафшон экспедициялари натижасида иқтисодийгеографик маълумотлар тўпланган. Ўзбекистон Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. си бўйича 3. М. Акрамов, А. С Солиев, А. Рўзиев ва б. нинг асарлари мавжуд. Ўзбекистонда иқтисодчи-географлар давлат ташкилотлари, ФА ин-тлари, и. т. ва лойиҳалаш интларида республика и. ч. ини жойлаштириш муаммоларини ҳал қилишда ҳамда халқ таълими системасида бевосита фаолият кўрсатиб келмоқда. Юқори малакали иқтисодчи-гео-графлар ва географлар Ўзбекистон Миллий ун-ти, Самарканд, Фарғона, Термиз, Наманган давлат унтларида тайёрланади. Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. бўйича и. т. ишлари ҳам ана шу олий ўқув юртларида, Ўзбекистон ФА Сейсмология ин-ти қошидаги Геогр. бўлими ва б. ташкилотларда олиб борилади.
Иқтисодий ва ижтимоий география ва и. г. олдида турган асосий вазифалар Ўзбекистон Республикаси сиёсий мустақиллиги ва унинг иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтишидан бевосита келиб чиқиб, янги шароитда и. ч. ни жойлаштириш ва бошқаришнинг назарий масалаларини ишлаб чиқиш, миллий иқтисодиётни ҳудудий ташкил қилиш муаммоларини тадқиқ қилиш, мамлакатни иқтисодий р-нлаштириш ва унинг регионал сиёсатини яратиш, иқтисодий-географик ба-шорат бўйича тадқиқотларни кучайтириш, жаҳон мамлакатлари ўртасидаги меҳнат тақсимоти масалаларини ўрганишдан иборат.
Ад.: Солиев А. С, Иқтисодий ва ижти-моий географиянинг долзарб масалалари, Т., 1995; Солиев А. С, Қаршибоева Л. Қ., Иқтисодий географиянинг назарий ва амалий масалалари, Т., 1999; Саушки н Ю. Г., Введение в экономическую географию, 2 изд. М., 1970; Солиев А. С, М аҳамадал и-ев Р., Иқтисодий география асослари, Т., 1996.
Абдусами Солиев.