ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАР

ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАР — иқтисодий фаолият иштирокчилари (иқтисодий субъектлар)нинг узлари томонидан англанган ва уларни фаолиятга ундовчи ҳаётий эҳтиёжлари, иқтисодий фаолиятни ҳаракатланти-рувчи куч.

Иқтисодий манфаатлар амал қилиши доирасига қараб индивидуал ёки якка; гуруҳ. ий ёки корпоратив; миллий ёки умуммамлакат миқёсидаги Иқтисодий манфаатларга бўлинади. Иқтисодий манфаатлар тизимининг асосий бўғини инсоннинг шахс сифатида эҳтиёжларини ифода этадиган индивидуал манфаатдир, хусусий манфаатдорлик бирламчи бўлгани сабабли уни амалга ошириш иқтисодий ривожланишга рағбат беради. Гуруҳий манфаат муайян жамоага бирлашган кишиларнинг умумий манфаати бўлиб, фирма доирасида бу манфаат асосида корхонани юк-салтириш ва даромадни, фойдани кўпайтириш ётади. Фойда тадбиркорларга тегсада, унда ишчи ва хизматчилар ҳам иштирок этади, яъни ундан иш ҳақига қўшимча равишда мукофотлар тўланади. Натижада фойда гуруҳий манфаат омилига айланади. Миллий (давлат) И. м. муайян мамлакатда яшовчи барча миллат ва элат вакилларининг умумий иқтисодий манфаати бўлиб, ялпи ички махсулот микдори ва таркибида ифода этилади. Иқтисодий барқарор ўсиш учун жамиятда Иқтисодий манфаатлар уйғунлиги, уларнинг ўзаро мувофиқлиги зарурдир.


Кирилл алифбосида мақола: ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: И ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ФОЙДА
ҲИНДИСТОН
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты