ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ — иқтисодиётни бошқариш, мамлакат мақсаддари, вазифалари, манфаатларига муво-фиқ ҳолда иқтисодий жараёнларга му-айян йўналиш бериш соҳасида давлат, ҳукумат фаолиятининг бош йўналиши, тадбирлари тизими; иқтисодиёт фани сохаларидан бири. Таркибий, инвестиция, молия-кредит, ижтимоий, ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техника, солиқ, бюджет соҳалардаги сиёсатни қамрайди (қ. Иқтисодий ислоҳотлар).