ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ МОДЕЛИ (франц. modele — ўлчов, намуна) — мамлакат иқтисодиётини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг стратегияси, мақсадлари, умумий тамойиллари ифодаланган назарий қарашлар мажмуи. Иқтисодий тараққиёт модели тушунчаси 20-а. нинг 50-й. ларида пайдо бўлди. Бу даврга келиб кўпчилик собиқ мустамлака мамлакатлар ўз мустақиллигига эришиб, миллий давлат қуриш йўлига ўтган эдилар. Бу вақтда асосий 3 йирик тараққиёт йўли бўлиши мумкинлиги ҳақидаги қарашлар бор эди [(капиталистик, со-циалистик ва социалистик йўналиш (ориентация)]. 20-а. охирларига келиб бирон-бир мамлакатнинг иқтисодий тараққиётини қатъий қабул қилинган қоидалар доираси билан чеклаб туриш мумкин эмаслиги, тараққиёт йўллари (моделлар) анча кенг кўлам ва мақ-садга эгалиги, улардан бирини танлашда хар бир мамлакат ўз ички шартшароитларидан келиб чиқмоғи зарурлиги маълум бўлди. Иқтисодиёт назариясида айрим олимлар Иқтисодий тараққиёт моделини давлат тузуми деса, бошқалар ижтимоийиқтисодий формация, учинчилари эса ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг аниқ белгиланган йўли деб ҳисоблайди. Иқтисодий тараққиёт модели иқтисодий муносабатларнинг кенг миқёсли тизими, ҳуқуқий, маъ-мурий ҳамда хўжалик механизмлари орқали бошқарилади. Бундай муносабатларнинг субъекти мулк эгалари, хўжалик фаолияти иштирокчилари, уюшмалар, давлат ва хусусий сектор, мамлакат доирасидаги минтақа ва тар-моклар ҳисобланади. Албатта, Иқтисодий тараққиёт моделига ахлоқ ва дунёқараш, менталитет, турмуш тарзи, маданият каби ижтимоий меъёрлар ўз таъсирини маълум дара-жада ўтказади.
Иқтисодий тараққиёт модели глобал ва миллий характерда бўлади. Ҳоз. вақтда тараққиётнинг бир қатор типик глобал моделлари шаклланган. Улар орасида Осиё, Европа, Лотин Америкаси, Осиё-Тинч океани, Африка ва постсовет Иқтисодий тараққиёт модели ларини кўрсатиш мумкин. Улар ички тараққиёт омиллари, шартшароитлари, и. ч. тузилмаси ва б. жиҳатлари билан бир-бирларидан тубдан фарқланади. Мисол учун осиёча тараққиёт модели жамоанинг кучли позицияси ва диний омилга асосланган бўлиб, бу моделда ундирувчи саноат ва қ. х. асосий ўринда турса, европача моделда иқтисодий тараққиётнинг ижтимоий йўналтирилганлиги, хусусий ташаббуснинг юқори даражада ривожланганлиги, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва солиқ ундиришнинг шароитига мосланувчан тизими, жамиятнинг технократик йўналиши, ялпи ички маҳсулотда хизмат кўрсатиш соҳасининг юқори ҳиссаси кўзга ташланади. Лотин Америкаси модели хом ашё тамойилига қурилган бўлиб, ундирувчи саноат тармокларининг ривожланганлиги, меҳнат ресурсларининг ор-тиқчалиги, хуфёна наркокапиталнинг юқори ҳиссаси, экспортнинг паст, товар ва хизматлар импортининг эса юқори даражаси, иқтисодиётда майда товар и. ч. нинг сезиларли даражаси билан характерланади. 70—80-й. ларда шаклланган Осиё-Тинч океани моделининг типик хусусияти — юқори тех-нологияга эгалиги, табиат ва инсон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, и. ч. илмий базасининг ривожланганлигидир. Африка Иқтисодий тараққиёт модели типик хом ашё йўналиши, иқтисодиётда паст унумдорлик даражаси, меҳнат ресурсларининг ор-тиқчалиги, аҳоли турмушининг паст даражаси, инфратузилманинг ривожланмаганлиги, уруғчилик, қабилалар ўртасидаги урушлар, ижтимоий-сиёсий беқарорлик билан тавсифланади.
Постсовет Иқтисодий тараққиёт модели МДҲ мамлакатларига хос бўлиб, уларни и. ч. технологиясининг умумий хусусияти, ягона стандартлар, иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг умумий вазифалари бирлаштиради. Собиқ Иттифоқ республи-каларининг 70 йилдан ортиқ бирга бўлиши иқтисодий муносабатларнинг яқинлашувига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаган. Ўтган асрнинг 90-й. лари бошида ва ҳатто унинг ўрталарига келиб ҳам бу мамлакатлар ташки савдо оборотининг ярмидан кўпроғи МДҲга тўғри келар эди. Аммо кейинчалик бу тенденция миллий тараққиёт моделларида етакчи ўринни эгаллай олмади. Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фа-олиятида саноати ривожланган мамлакатлар биринчи даражага кўтарилди.
90-й. нинг бошларида Ўзбекистоннинг олдида бир қатор стратегик ривожланиш йўллари пайдо бўлган эди. Уларни 4 йўналиш — хом ашё, аграр, индустриал, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича гуруҳлаш мумкин. Улардан ҳар бири республика учун реал Иқтисодий тараққиёт модели бўлиши мумкин эди. Аммо хом ашё йўлини танлаш табиий бойликларни янада талон-тарож қили-ниши, аҳолини иш б-н таъминлаш муаммоси саноатнинг ундирувчи тармоқларига зўр беришга олиб келарди. Иттифоқ ихтисослашуви бу йўналишни келтириб чикарган эди.
Аграр И. т. м. агросаноат мажмуи (АСК.) тармокларини ривожлантиришни тақозо қилиб, аҳолининг асосий қисмини қ. х. билан банд қилишга олиб келар эди. Индустриал Иқтисодий тараққиёт моделининг са-марадорлигини Жан. шарқий Осиё мамлакатлари тажрибаси тасдиклаган. Тараққиётнинг хизмат кўрсатиш йўналиши ҳам Ўзбекистонга қўл келиши мумкин эди. Бу йўлдан бораётган Европа мамлакатларида ялпи ички маҳсулот(ЯИМ)нинг 40% шу сохдда яра-тилади. Баъзи мамлакатларда туризм ЯИМнинг 25% ни ҳосил қилади.
Ўзбекистон юкррида саналган моделлардан биронтасидан воз кечмади, балки ўзининг Иқтисодий тараққиёт моделида улардан фойдаланди. Бой табиат ресурслари, уни қайта ишлаш ва ундан мақсадга мувофиқ фойдаланиш чет эл инвестицияларини киритиш имконини бермоқда. АСК ривожланиши қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлашга олиб келмоқда. Қишлоқда мамлакат аҳолисининг 60% яшайди. Индустриал тараққиёт иқти-содиётни экспортга, импорт ўрнини босадиган товарлар и. ч. га ундамоқда. Хизмат кўрсатиш соҳаси бозор ислоҳотларининг ижтимоий йўналишини кучайтирмоқда. Ўзбекистоннинг Иқтисодий тараққиёт модели халқнинг тарихий тажрибаси, анъанавий маданияти билан белгиланган. Чун-ки исломнинг хусусияти шундаки, у факатгина дин эмас, балки унга сиғинадиган халқдарнинг турмуш тарзидир. Шунинг учун ҳам 70 йилдан ортиқ давр мобаинида ташқаридан тиқиштирилган «совет турмуш тарзи» бу ерда кенг томир отмади.
Ислоҳотларнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон бошқа мамлакатларда тажрибадан ўтган у ёки бу Иқтисодий тараққиёт моделини қабул қилиши лозим деган фикр юрар эди. Ҳатто турк ёки хитой моделларини қабул қилиш зарурлиги таъкидланган эди. Аммо Ўзбекистон Республи-каси Президенти Иқтисодий тараққиёт модели Каримов мамлакатга ўз йўли, ўз тараққиёт модели зарурлигини кўрсатди. Ўзбекистон раҳбари илгари сурган туб иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг 5 та-мойили — иқтисодиётни мафкурадан холи қилиш, давлат бош ислохртчи, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш — ўзбек моделининг асосини ташкил этади.
Қисқа вақт ичида иқтисодий тарақ-қиётнинг ўзбек модели ўзининг ҳаётийлигини кўрсатди. Ўзбекистон иқтисо-диёти учун 1995 й. кескин бурилиш йили бўлди. Шу йили саноат и. ч. ҳажми бўйича ислоҳотгача давр даражасига тўла эришилди. ЯИМнинг пасайиши сезиларли секинлашди. 1996 й. дан бошлаб эса ЯИМ и. ч. нинг барқарор ижобий тенденцияси давом этмоқда: 2001 й. да ЯИМ 4,5% га ўсди, саноат маҳсулоти қажми 8,1, ялпи қ. х. маҳсулотлари 4,5, қурилиш ишлари 3,3, чакана товар айланмаси 9,5% га ўсди. Ўзбек модели ҳали ўтиш даврининг бошидаёқ кўп укладли, аралаш, ташқи беқарорлаштирувчи омиллардан холи бўлган миллий бозор иқтисодиётининг шаклланишини таъминлади. ЯИМ и. ч. суръ-атларининг биринчи марта аҳоли ўсиш суръатларидан устун бўлишига эришилди, ЯИМ таркибига жамғариш ва инвестициялар нисбатларида юқори сифат ўзгаришлари таъминланди. Ўзбек Иқтисодий тараққиёт моделининг бош мақсади — озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаётни таъминлашдан иборат.
Ад.: Каримов Иқтисодий тараққиёт модели, Ўзбекистоннингўз истиклол ва тараққиет йўли, Т., 1992; Каримов И, Ўзбекистон — бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, Т., 1993; Тўхлиев Н., Таксанов А., Национальная экономическая модель Ўзбекистана, Т., 2000; Тўхлиев Иқтисодий тараққиёт модели, Бозорга ўтишнинг машаққатли йўли, Т., 1999.
Нурислом Тўхлиев.