ИҚТИСОДИЙ ФАОЛ АҲОЛИ — аҳолининг даромад келтирадиган ижтимоий фойдали меҳнат билан банд бўлган қисми (хизмат кўрсатиш сохаси ходимлари, шахсий ёрдамчи хўжалигида ишловчилар, бола тарбияси билан машғул бўлганлар ҳам киради). Кўпгина мамлакатларда иш билан банд бўлганлар ва уларнинг қарамоғидагилар, давлат қарамоғидаги шахслар ва ишсизлар ҳам иқтисодий фаол аҳоли ҳисо-бига киритилади. Расмий статистикада мамлакатдаги 16—59 ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли И. ф. а. ҳисобланади (яна қ. Меҳнат ресурслари).
Ўзбекистонда Иқтисодий фаол аҳоли 9018,4 минг ки-шидан иборат бўлди. Иқтисодий фаол аҳоли жами аҳолининг 36,6, меҳнат ресурсларининг эса 71,6 фоизини ташкил этди (2000).