КАБОБ

КАБОБ — гўшт, жигар, буйрак, думба, чарви ва б. масалликлардан чўғда пишириб тайёрланадиган таом. Сих Кабоб, титрама Кабоб, қозон К., парранда Кабоб, қийма Кабоб, тандир К., помидор К., думбул Кабоб, чарви Кабоб, лўла Кабоб ва б. турлари бор. Сих Кабоб — қўй гўштининг лаҳм ҳамда думба қисмларидан олиб, ҳар бири 10 — 12 г келадиган лўнда-лўнда бўлакларга бўлинади, унга майда тўғралган пиёз, туз, қалампир (мурч), кашнич уруғи, зира, узум сиркаси (анор ёки лимон суви) аралаштирилади. Масаллиқ сирланган ёки чинни идишга солиниб, бир неча соат (4 соатдан 24 соатгача) салқин жойда сақланади. Сўнгра гўшт сихга 5—6 бўлакдан қилиб ўтказилади (сихнинг учида ёғ бўлиши керак). Сихлар кўрада тошкўмир ёки писта кўмир чўғида пиширилади. Кабобнинг бир томони қизариб пишгандан сўнг иккинчи томонини ағдариш керак. 1 кг гўштга 2—3 бош пиёз, 1 чой қошиқца туз, 4 ош қошиқда узум сиркаси (ёки бир дона лимон); зиравор таъбга кўра керак бўлади. Қийма Кабоб — гўшт қиймалагичдан 2 марта, пиёз бир марта ўтказилгач, қийма тайёрланади. Қиймага тухум чақилиб қалампир, туз аралаштирилади. Сўнг қиймадан 50—60 г келадиган кифталар ясалади ва узунасига сихга ўтказилади. Кифта устига ун сепиб юқорида айтилгандек чўғда пиширилади. 1 кг гўштга 3 бош пиёз, 1 дона тухум, 3—4 қошиқ ун; зираворлар керак бўлади. Думбул Кабоб — маккажўхорининг думбул сўтасидан тайёрланади. Тозаланган сўта 3—4 см дан қилиб кесилади ва намакобга 2—3 соат солиб қўйилади. Сўнг 2—3 донадан қилиб сихга ўтказилади ва лахча чўғда пиширилади.

Кабоб Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ, Кавказ халқларининг севимли таоми ҳисобланади. Кабобни аслида чорвадор халклар ижод этган.

Ад.: Махмудов К., Узбек таомлари, Т., 19


Кирилл алифбосида мақола: КАБОБ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: К ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЧОЙ
ПИЁЗ
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты