ЧОЙ (Thea) — 1) чойдошлар оиласига мансуб кўп йиллик доим яшил буталар ёки дарахтлар туркуми. Ватани — Жан. Осиё. Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Шри Ланка, Кения, Аргентина асосий чой етиштирувчи мамлакатлар қаторида туради. Жаҳон бўйича экин майдони 2291 минг га, қосилдорлиги 1254 кг/га, ялпи ҳосили 2872 минг т (1999). 2 тури бор. Хитой 4.n(T.sinensis; Жан. Шарқий Осиёнинг тоғли рнларида тарқалган) бутасимон, бўйи 1 — 3 м, сершох, баргининг уз. 10 см гача, шакли понасимон чузинчоқ. Ас с ом Чойи (T.assamica; Ҳиндистон ўрмонларида ўсади) дарахт, бўйи тик, шохланган, баргининг уз. 7 см гача. Бу турга Хитой ва ассом Чой ининг табиий дурагайи бўлган Цейлон Ч. и ҳам киради. Илдизи ўқилдиз, 1—3 м гача тупроққа кириб боради. Гули қизил, оқ, четдан чангланади, меваси 3—4 уяли чаноқ, 1000 дона уруғи вазни 1 кг га яқин. Чой иссиқсевар ва намсевар ўсимлик, —12° га қадар қисқа совуқларга чидайди. Тропикларда йил бўйи ўсади. 100 й. ва ундан ортиқ яшайди. 10—70 ёшида яхши ҳосил беради. Қизил тусли ва сариқ тусли тупрокларда яхши ўсади. Уруғи 60—70% намликда ва 20 — 25° да униб чиқади, 4—5 ёшидан бошлаб ҳар йили гуллайди. Ҳаво ҳарорати 20° ва намлиги 70% бўлган шароитларда яхши ривожланади. Ёш баргларининг таркибида 72—80% сув ва 20 — қуруқ модда, оқсил, танин (8 — ), кофеин (2,1—4,2%), қанд, органик ва аминокислоталар ва минерал моддалар (4,7% гача), В,, РР, В2, С витаминлари, ферментлар (хлорофилл, каротин, ксантофил), эфир мойи бор. Чойнинг кимёвий таркиби унинг ёшига, турхилига, баргни териш муддатига, новдаларининг ўсиш тезлигига боғлиқ. Ёш баргларда экстрактив моддалар куп.
Чой уруғи ва қаламчаларидан кўпайтирилади. Баҳорда ва кузда қатор оралари культивация қилинади, тропик минтақаларда ҳар 2—3 ҳафтада юмшатилади, ўғитланади. Чой ўсимлиги 2—3 ёшлик бўлганда тупларга шакл берилади, ён шохлар кесилади. 6 ёшга етган ўсимликлардан энг ёш новда учидаги 2—3 та барглар — ҳосил қўдда май ойидан окт. ойигача териб олинади. Йиғилган барг 2—3 соат ичида чой фкаларига топширилади ёки салқин жойларда сакланади.
Чой баргларидан чой саноати корхоналарида қадоқяанган, барглари ўралган қора Чой, кўк Чой, кўк ва қора тахта (прессланган) Чой маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Баъзи мамлакатларда (Ҳиндистон, Хитой, Япония) сариқ ва қизил Чой ҳам тайёрланади. Чой баргининг чиқиндиларидан кофеин, турли витамин препаратлари ва б. доривор моддалар олинади. Чойнинг уруғидан олинадиган мой косметикада, консерва саноатида ва б. да ишлатилади. Хитой ва Мьянмада янги Чой барги истеъмол (салат ва ошкўк) қилинади.
Қора олий нав Ч. тайёрлаш учун чой барги 40—50° (сув буғланиб, маҳсулот эластик бўлиши учун)да сўлдирилади, кейин барглар ўралади ва ферментация қилинади. Ферментлар таъсирида таниннинг аччиқ фракциялари оксидланади, натижада ёқимли тахирроқ таъмли танин, хушбўй эфир мойлари ҳосил бўлади. Кўк Чой тайёрлаш усули худди кора Ч. никидек, фақат барглар сўлдирилишидан олдин (баргларнинг кўк рангини сақлаб қолиш ва ферментларнинг парчаланиши учун) ўткир буғ билан (100°) ишланади. Қора тош Ч. олийнавли Чой тайёрлашдан чиққан чиқитлардан (125 — 250 г прессланиб) тайёрланади. Кўк тош Ч. кузги асосий йиғим кампанияси тамом бўлгандан кейин қолган дағал барглардан ёки кўкламги дарахтларни буташ пайтида йиғилган барглардан тайёрланади.
Чойнинг асосий маҳсулоти — барги ва ундан олинадиган қуруқ Чой дир. Мил. ав. 4-а. да Хитойда Чой барги учун экила бошлаган. Чой ичимлиги тўғрисидаги дастлабки маълумотлар мил. ав. 2700-й. ларга оид қўлёзма манбаларида учрайди. 9-а. дан Япония ва Кореяда, 19-а. дан Индонезия, Ҳиндистон, Шри Ланкада экила бошлади. 1885 й. дан Грузияда, 1901 й. дан Россиянинг Краснодар ўлкасида, 1913 й. дан Озарбайжонда Чой плантациялари ташкил топди.
Россияда Чой ичимлиги 1638 й. дан киборлар доираларида истеъмол қилина бошлаган. 18-а. га келиб бу ичимлик анча оммавийлашган ва рус самоварларининг пайдо бўлиши шу даврга тўғри келади.
Ўзбекистонда Чой ичиш қачондан бошлаб урф бўлгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Айрим манбаларга кўра, Туркистон шаҳарларида ҳинд савдогарлари Чой савдоси билан шугулланганлар. Шаҳарлар ва йирик қишлоқлар гузарларида фақат Чой ичимлиги ва тамадди (нон, қандқурс) билан савдо қиладиган чойхоналар бўлган. 20-а. бошларида хинд савдогарлари Самарқандда Чой қадоклаш корхонасини ташкил этганлар. 1913 й. да Ўрта Осиёга четдан 720 минг пуд Ч. келтирилган (75%и кўк Чой), унинг 240 минг пуди Туркистон улкасида, 150 минг пуди Бухоро хонлигида, 40 минг пуди Хива хонлигида сотилган.
1923 й. да Ўрта Осиёда ягона ва четдан келтириладиган хом ашёда ишлайдиган Самарканд чой қадоқлаш фабрикаси ишга туширилди.
90-й. лар бошидан Самарканд, Наманган, Тошкент ш. ларида Буюк Британия, Ҳиндистон, Аргентина, Шри Ланка, Хитой фирмалари («Вета Tea», «Тата», «Импра», «Акбар», «Липтон» ва б.) билан хамкорликда Чой импорти, қадоқлаш ва сотиш билан шуғулланадиган қўшма корхоналар ташкил топди ёки чет эл фирмаларининг ваколатхоналари очилди. Ўзбекистонда 2002 й. да 4847 т қадоқданган Чой ишлаб чиқарилди; Холима Отабоева.
2) махсус ишлов берилган Чой баргларидан тайёрланадиган ичимлик. Чой дамлашнинг ўзига хос қоидалари бор. Чинни ёки фаянс чойнак яхшилаб ювилади, сунгра иситиш учун қайнаган сув билан 2—3 марта чайилади, кейин қуруқ чой солиб, қайнаб турган сув қуйилади (чойнакнинг 1/2 ҳажмида), чойнакни қалин қилиб сочиқ ёки махсус ёпқич билан ураб 5—7 мин. дамга қўйилади, сўнгра чойнакка тўлгунча қайнаб турган сув қуйилади. Чой шамаси чойнак тубига чуккандагина чой тайёр ҳисобланади. Чойни турли ширинликлар (қанд, мураббо, асал), сут, қаймоқ билан ичиш мумкин.
Чойнинг организмни тетиклаштирувчи хусусияти унинг таркибидаги кофеин (4%) миқдорига боғлиқ. Чой кофейни қаҳва кофеинига нисбатан организмга енгил таъсир қилади ва организмда йиғилмайди.
Ўзбекистонда асосан кўк чой (Тошкент ш. ва Тошкент вилоятида кора чой) ишлатилади, организмни тетиклантирувчи хусусияти ва таркибидаги Р витаминининг кўплиги жиҳатидан қора чойдан устун туради. Чойни овқат оддидан, овқатдан кейин, ҳазмни енгиллаштирувчи, чанқоқбосар ичимлик сифатида, асосан иссиқ ёки яхна ҳолида ичилади.
Ўзбек халқи урфодатларига кўра, меҳмон оддига нон билан бирга, албатта Чой ҳам келтирилади.