ЖИНОЯТДА ИШТИРОКЧИЛИК

ЖИНОЯТДА ИШТИРОКЧИЛИК — икки ёки ундан ортиқ шахснинг қасддан жиноят содир этишда биргалашиб қатнашиши. Жиноятда иштирокчиликнинг бажарувчи, ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчи каби турлари бор. Жиноятни бевосита содир этган шахc — бажарувчи, жиноятга тайёргарлик кўрилишига ёки жиноят содир этилишига раҳбарлик қилган шахc — ташкилотчи, жиноят содир этилишига қизиқтирувчи шахc — далолатчи, жиноят содир этилишига кўмаклашган, шунингдек, жиноятчини жиноят содир этиш қуроли, излари ва воситаларини ёхуд жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни яширишга, шунингдек, бундай нарсаларни олиш ва ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берган шахc — ёрдамчи ҳисобланади. Жиноятда иштирокчилик оддий иштирокчилик, мураккаб иштирокчилик, уюшган гуруҳ, жиноий уюшма шаклида бўлади, 2 ёки ундан ортиқ шахснинг олдиндан тил бириктирмай жиноят содир этишда қатнашиши — оддий иштирокчилик, олдиндан тил бириктириб жиноят содир этилишида иштирок этиши — мураккаб иштирокчилик деб топилади. Иштирокчилик нафақат тугалланган жиноятда, балки шу билан бирга жиноятга тайёргарликда ва жиноят қилишга қасд этишда ҳам намоён бўлади. Ўзбекистoн Республикаси ЖКда жиноятда иштирок этганлик учун жавобгарлик доираси, Жиноятда иштирокчиликнинг шакллари учун қўлланиладиган жазо белгилаб берилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЖИНОЯТДА ИШТИРОКЧИЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ЖИНОИЙ УЮШМА
АЙБ
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты