ЖИНОИЙ УЮШМА

ЖИНОИЙ УЮШМА — 2 ёки ундан ортиқ уюшган гуруҳнинг жиноий фаолият билан шуғулланиш учун олдиндан бирлашиши. Жиноий уюшма гуруҳ аъзоларининг миқдори, уюшманинг тузилиши ва бошқа белгиларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Жиноий уюшма тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш жиноий тузилмани шакллантириш учун номзодларни танлаш, уларни жалб қилиш, Жиноий уюшма, гуруҳ ёки унинг бўлинмалари иштирокчилари ўртасида вазифаларни бўлиш, жиноий фаолиятнинг умумий режаси ёки алоҳида тажовузлар режасини тузиш каби хатти-ҳаракатларда кўринади. Жиноий уюшманинг яшаши ва амал қилишига қаратилган фаолиятни олиб бориш Жиноий уюшма учун пул маблағлари, транспорт воситалари, хоналар ажратиш, Жиноий уюшма ёки бўлинмаларининг ишлаши учун шартшароитларни яратиш кабиларда намоён бўлади. Ҳар қандай турдаги жиноий фаолият билан шуғулланиш учун Жиноий уюшмага бирлашишнинг ўзи тугал жиноят ҳисобланади. Жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият учун Ўзбекистон Республикасининг ЖК тегишли моддасига кўра жиноий жазо белгиланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЖИНОИЙ УЮШМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ИБН СИНО
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты