ЖИНОЯТЛАРНИ ТАСНИФЛАШ

ЖИНОЯТЛАРНИ ТАСНИФЛАШ — жиноий ҳаракатга аниқ жиноий-ҳуқуқий баҳо бериш. Бунда жиноий қилмиш белгиларининг жиноят қонунида назарда тутилган жиноят таркиби белгиларига мувофиқлиги аниқланади. Жиноятларни таснифлаш дастлаб тергов органлари томонидан, якуний равишда эса суд ҳукми билан амалга оширилади. Амалдаги жиноят ҳуқуқида Жиноятларни таснифлашнинг 2 асосий гуруҳи назарда тутилган. Булар:

1) жиноятларни объектига қараб таснифлаш;

2) жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб таснифлаш.

Ўзбекистoн Республикасининг ЖКда жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган; унча оғир бўлмаган; оғир; ўта оғир жиноятларга бўлинган. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга: қонунда озодликдан махрум қилишга нисбатан енгилроқ жазолар назарда тутилган жиноятлар; қаcддан содир этилиб, қонунда энг оғир жазо сифатида 3 й. дан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум қилиш назарда тутилган жиноятлар; эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда 5 й. дан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум қилиш тарзида жазо назарда тутилган жиноятлар киради. Унча оғир бўлмаган жиноятларга: қаcддан содир этилиб, қонунда энг оғир жазо сифатида 3 й. дан ортиқ, лекин 5 й. дан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган; эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда энг оғир жазо сифатида 5 й. дан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради. Қасддан содир этилиб, қонунда оғир жазо сифатида 5 й. дан ортиқ, лекин 10 й. дан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган жиноятлар оғир жиноятларни ташкил этади. Қасддан содир этилиб, қонунда 10 й. дан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар ўта оғир жиноятлар ҳисобланади. Жиноятларни таснифлаш барча жиноятларни уларнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасига қараб муайян туркумларга бўлиш имкониятини бериш б-н бирга, жавобгарликни белгилаш, адолатли жазо тайинлаш, қонунийлик ва инсонпарварлик тамойилларини амалга оширишнинг муҳим шарти ҳисобланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЖИНОЯТЛАРНИ ТАСНИФЛАШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖИНОЯТ
АЙБ
ФРАНЦИЯ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты