ЖИНСИЙ ЦИКЛ

ЖИНСИЙ ЦИКЛ — жинсий вояга етган урғочи хдйвонларда кўпайиш билан боғлиқ ҳолда такрорланиб турадиган морфофизиологик жараён. Йил давомида кўпаядиган ҳайвонларда бу жараён кўп марта ва тўхтовсиз такрорланиб туради (полициклик ҳайвонлар). Полициклик Жинсий цикл мавсумий кўпаядиган ва кўпайиш даврида бир Жинсий цикл ҳосил қиладиган турлар учун хос (мае, қон сўрувчи пашшаларнинг гонадотрофик цикли). Мўътадил ва ўрта минтақаларда тарқалган ҳайвонларнинг битта гонотрофик цикли бўлади (моноциклик ҳайвонлар). Ҳар хил ҳайвон турлари ва ҳатто айрим индивидларнинг Жинсий цикл даври бир хил бўлмайди. Энг оддий ҳолда Жинсий цикл фақат фолликуляр даврдан иборат. Бу давр мобайнида тухум ўсиб ривожланади ва ташқи муҳитга чиқарилади (балиқлар ва сувда ҳамда қуруқликда яшовчиларнинг увилдириқ ташлаши, судралиб юрувчиларнинг тухум қўйиши). Қушлар Ж. ц. 3 давр: фолликуляр (ўсиш, етилиш, тухумдондаги овуляция), тухум босиш ва жўжа боқиш даврларидан иборат.

Тўлиқ Жинсий цикл йўлдошли сут эмизувчилар учун хос бўлиб, 4 даврдан иборат. Фолликуляр даврида тухумдонларда эстроген гормон ажратиб чиқарадиган фолликулалар етилади. Эстроген урғочи ҳайвонларда маълум шароитда жинсий қўзғалиш пайдо қилади ва жинсий органларга қон оқиб келишини кескин кучайтиради. Фолликулалар етилган сайин ерилади (овуляция содир бўлади), ҳосил бўлган тухумлар тухумдонга тушади. Тухум йўлида тухум уруғланиши мумкин. Тухум йўлидан тухум бачадонга ўтади. Лютеин, яъни сариқ тана даврида бўшаб қолган тухум фолликулалари қонга прогестерон ажратиб чиқарадиган сариқ танага айланади. Прогестерон таъсирида фолликулаларнинг ривожланиши тўхтайди, бачадон девори қалинлашиб, сут безлари йириклашади. Уруғланган тухумнинг бачадон деворига имплантацияси (ёпишиши)дан сўнг ҳомилалик даври, ундан сўнг лактация даври бошланади. Сариқ тана функцияси сўнгги 2 давр мобайнида давом этади. Тухум ҳужайра уруғланмай қолса, у ҳолда Жинсий цикл дастлабки 2 давр билан чекланади. Тухум ичида кечадиган жараёнларнинг ритмик алмашинуви (овариалцикл) бачадон ва жинсий қиндаги циклик ўзгаришларга, бачадондаги тинч давр тухумдаги фолликуляр фазага моc келади. Ундан кейинги пролифератив даврида бачадонни ва унинг деворини қоплаб турган эпителийнинг қалинлашуви кузатилади. Овуляциядан кейинги секреторлик даврида прогестерон таъсирида бачадон зиготани имплантация қилишга тайёр бўлади. Агар тухум ҳужайра уруғланмаса, инволюция даври бошланади; сариқ, тана йўқолади ва тухумдон тинч даврга қайтади.

Жинсий қиндаги циклик давр (эстрал цикл) ҳам 4 даврдан, хусусан куйикишдан олдинги (проэструс), фолликуляр фаза ва овуляцияга моc келадиган куйикиш (эструс), лютеин фазага моc бўлган метаэструс ва тинч давр (диэструс)дан иборат. Кўпчилик сут эмизувчиларнинг Жинсий цикл эстрал, приматлар ва одамларда эса менструал бўлади.

Муайян фаелда кўпаядиган ҳайвонларнинг эркагида куйикиш даври бошланиши билан жинсий безларида уруғ ҳужайралари ўсиб етила бошлайди. Бу жараён урғочисининг куйикиш бошланиши билан бир вақтда охирига етади. Полициклик ҳайвонларнинг эркаги доимий потенцияга эга. Уларда потенция урғочисининг оталанишга тайёрлигига қараб реализация қилинади.

Жинсий цикл нерв ва эндокрин системаси орқали бошқарилади. Умуртқалиларда бу жараён жинсий гормонлар орқали амалга ошади. Жинсий гормонлар секрецияси марказий нерв системасининг назорати остида гипоталамусдан келадиган сигналлар орқали гипофизнинг гонадотроп гормонлари ёрдамида бошқарилади.

Очил Мавлонов.


Кирилл алифбосида мақола: ЖИНСИЙ ЦИКЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
БАЛИҚЛАР
ЭРОН
ҲАЙВОНЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты