ЖИНССИЗ КЎПАЙИШ

ЖИНССИЗ КЎПАЙИШ — организмларнинг жинсий жараён содир бўлмайдиган, жинсий ҳужайралар иштирок этмайдиган кўпайиш усули. Жинссиз кўпайиш айниқса бир ҳужайрали организмлар орасида кўп учрайди, аммо кўпчилик кўп ҳужайралилар: замбуруғлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳам жинсий кўпайиш хусусиятига эга. Жинссиз кўпайиш фақат тўгарак чувалчанглар ва моллюскаларда учрамайди, бўғимоёқлилар ва умуртқалиларда истисно тариқасида (полиэмбриония шаклида) учрайди. Жинссиз кўпайиш она организмдан унинг бир қисмини ажралиб чиққан, янги қиз организмга айланиши, шунингдек, кўпайиш вазифасини бажарадиган махсус тузилмалар (бир ҳужайралиларда — споралар, ғовактанлиларда — геммулалар, мшанкаларда — статобластлар) ҳосил қилиб, кейинчалик янги қизлик организмини ҳосил қилиш орқали содир бўлиши мумкин. Немис биологи М. Гартман (1924) ва айрим биологлар Жинссиз кўпайиш агам цитогония, яъни жинссиз ҳужайраларнинг тенг иккига ва кўп марта (шизогония) бўлиниши (бир ҳужайралиларда) ва айрим қужайралар (споралар)нинг бўлиниши (кўп ҳужайрали ўсимликларда) тарзида содир бўлишини кўрсатишади. Она организмдан унинг бир кием ҳужайралари ажралиши орқали кўпайиш вегетатив кўпайиш дейилади. Одатда, биртурнинг ўзида Жинссиз кўпайиш билан бирга жинсий кўпайиш ҳам бўлади. Шунинг билан бирга битта тур бир неча хил усулда Жинссиз кўпайиш мумкин. Mac, ўсимликлар спора ҳосил қилиш, новдаси, илдизмеваси, туганаги орқали; ғовактанлилар ташқи ва ички куртаклар (геммулалар, статобластлар) орқали кўпаяди. Жинссиз кўпайиш жинсий кўпайиш билан галланиб туриши мумкин (қ. Насл галланиши).


Кирилл алифбосида мақола: ЖИНССИЗ КЎПАЙИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БИОЛОГИЯ
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ҲАЙВОНЛАР
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты