ЖЎРАЕВ Хайрулла Равшанович

ЖЎРАЕВ Хайрулла Равшанович (1945.20.1, Зомин тумани) — кинорежиссёр. Узбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1983). ТошДУнинг журналистика ф-тини тугатган (1970). Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида реж., муҳаррир, бош муҳаррир (1976—87). «Видеофильм» марказининг директори (1988 — 89). Президент девонида масъул ходим (1990—92), Ўзбекистон Республикаси Давлат кинокомпаниясининг раиси (1992—93), Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (1993-96), 1996 й. 1 ноябрдан Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири. Қисқа метражли: «Аҳматовлар оиласи», «Абдуманнон Умаров», «Абдулла Қодирий», «Ҳамид Олимжон» ва б. ; тўла метражли: «Фуқаро», «Барча фазилатлар сенда мужассам», «Афғонистон, 85-йил кузи», «Икки миллион таниш чеҳра» (М. Қаюмов билан ҳамкорликда) ва б. фильмлар яратган. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (2000).


Кирилл алифбосида мақола: ЖЎРАЕВ Хайрулла Равшанович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЯПОНИЯ
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ
КИНО САНЪАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты