ЖЎРАҚУЛОВ

ЖЎРАҚУЛОВ Умарқул (1894 — Самарканд — 1973.22.3) — кулол, Ўзбекистон халқ рассоми (1953). Отаси уста Жўрақул Қобуловдан ҳунар ўрганган. Сопол идишлар, бадиий буюмлар тайёрлаш билан шуғулланган. Самарқанд ҳунармандчилик саноат техникумида дарс берган (1930—32). Бўртма нақшлари бўяб безатилган лаган, товоқ, коса каби идишлар (ўрдак, лаган, шокоса, кўза ва б.), ўйинчоқ (хуштак)лар ишлаб, кулолликнинг Самарқандгагина хос услуби (кулоллик мактаби)ни яратган. Жўрақулов ишлаган бадиий буюмлар республика ва чет мам-лакатлар музейларида сақланади. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган.


Кирилл алифбосида мақола: ЖЎРАҚУЛОВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМАЛИЙ САНЪАТ
ТОШКЕНТ
КУЛОЛЛИК
ХАЛҚ ИЖОДИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты