ЖЎРНАВОЗЛИК

ЖЎРНАВОЗЛИК, жўровозлик, аккомпанемент — 1) мусиқа ижрочилигида яккахон хонанда, созанда, раққоса ёки ижрочилар гуруҳига бир ёки бир неча мусиқа чолғулар (ансамбль, оркестр)нинг жўр бўлиши. Ўзбекистонда қадимдан ривожланиб келган. Айритом, Афросиёб, Варахша ва б. жойлардан топилган ёдгорликларда ҳамда улардан кейинги даврларга оид миниатюраларда яккахон ва гуруҳ-гуруҳ созандалар, раққосалар тасвир-ланган. Қадимдан, мас, «Катта ўйин» туркумидаги рақслар ноғора (ёки дойра), Шашмақомнпнт наср (ашула) йўллари танбур жўрлигида ижро этилган. Ўзбек анъанавий ижрочилигида тор, дутор, танбур, рубоб каби якка (ёки доира билан биргаликдаги) созлар ва чолғу ансамбли жўрлигидан фойдаланилади; 2) Гармония, гомофония каби кўп овозли мусиқа услубларида етак-чи, оҳангдор овозга бошқа, кўмакдош овоз (аккорд) ларнчнг жўр бўлиши.


Кирилл алифбосида мақола: ЖЎРНАВОЗЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ж ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШАШМАҚОМ
МУСИҚА
ХАЛҚ ИЖОДИ
РАЖАБИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты