РАЖАБИЙЛАР

РАЖАБИЙЛАР — 20-а. ўзбек санъатига улкан ҳисса қўшган санъаткорлар сулоласи. Сулола бошлиғи Юнус Ражабий [1897.5(17).1—Тошкент — 1976.23.4] — бастакор, хонанда ва созанда (най, дутор), ўзбек мусиқа меросини тўпловчиси. Ўзбекистон халқ артисти (1953), Ўзбекистон ФА акад. (1966). Мадрасада, кейинчалик Туркистон халқ консерваториясида (1919 — 23), Тошкент Олий мусиқа мактабининг тайёрлов курси (1934) ҳамда Москвада ташкил этилган бастакорлар курси (1940—41)да таълим олган. Дутор чалишни Мирза Қосимдан, кейинчалик ўзбек мумтоз мусиқа меросини Ш. Шоумаров, Ҳожи Абдулазиз, Тўйчи ҳофиз, Домла Ҳалимлардан ўрганган. Самарқанд педагогика билим юртида мусиқа ўқитувчиси (1923—25). Самарқанд театрининг мусиқа раҳбари (1925—27), Ўзбекистон радиокомитети қошидаги халқ чолғу асбоблари ансамбли (кейинчалик халқ чолғулари оркестри) ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1927—42, 1945—59), Янгийўл театри мусиқа раҳбари (1942—45), Ўзбекистон телерадиосининг «Мақом» ансамбли ташкилотчиси ва бадиий раҳбари (1959—76). Ёшлигиданоқ ширали ва таъсирчан овозга эга бўлган истеъдодли хонанда ва моҳир созанда сифатида танилган. Унинг репертуаридан мақом парчалари, «Гиря», «Ушшоқ», «Кўча боги», «Эшвой», «Курд», «Қаландарий», «Гулёр—Шаҳноз», «Бает», «Дугоҳи Ҳусайний», «Чоргоҳ», «Мискин», «Насруллойи» каби ашула ва куй туркумлари ўрин олган. У бир қанча қад. ўзбек халқ куй ва ашулаларини қайта ишлаб тиклаган: «Субҳидам», «Ёлғиз» «Сайқал», «Фиғон», «Ораз», «Беги Султан» ва б. Ижрочилик фаолиятини бастакорлик б-н биргаликда олиб борган Ю. Р. ўзбек мусиқали драмасининг шаклланишига муҳим ҳисса қўшган. Дастлаб «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид, 1922—25, Ш. Шоумаров билан ҳамкорликда), «Лайли ва Мажнун» (Хуршид, 1926), «Рустам» (У. Исмоилов, 1933), «Аваз» (А. Ҳидоятов, 1935), «Холисхон» (Ҳамза, 1940) каби спектаклларга халқ ашулалари асосида куйлар басталаган. Кейинчалик Б. Надеждин билан ҳамкорлиқца «Қасос» (А. Умарий, Уйғун, 1941), Н. Миронов билан «Қўчқор Турдиев» (С. Абдулла, Чустий, 1942), Г. Мушель б-н «Муқанна» (Ҳ. Олимжон, 1943), О. Ҳалимов билан «Нодира» (С. Косимов, Я. Маматхонов, 194243), Б. Зейдман билан «Ўғил уйлантириш» (Ҳ. Fyлом, 1964), Сайфи Жалил билан «Навоий Астрободда» (И. Махсумов, 1968) сингари мусиқали драмаларни яратган. У «Зайнаб ва Омон» операси (1958; Б. Зейдман, Д. Зокиров ва Т. Содикрвлар б-н) нинг ёзилишида иштирок этган.

Ю. Р., шунингдек, «Фабрика ялласи», «Бизнинг даврон», «Мирзачўлда туй», «Ўзбекистон», «Янграсин Гулёр», «Дугоналарга», «Кадаҳ», «Кошки», «Гул сочар», «Жудо», «Раъноланмасун», «Чапандоз», «Куйгай» каби қўшиқ ва ашулалар, «Ўйин Баёти», «Ўйин Дугоҳи», «Пахта» сингари раке куйлари яратган.

Ю. Р. нинг, айниқса, ўзбек мусиқа меросини тўплашдаги хизматлари катта. У 1935 й. дан халқ, куй ва ашулаларини нотага ёза бошлаган. Натижада Е. Романовская ва Ил. Акбаров тузган «Ўзбек халқ қўшиқлари» (1939) тўпламидан Ю. Р. нотага олган 29 та халқ мусиқа намунаси урин олган. 1955—59 й. ларда Ю. Р. 5 жилдли «Ўзбек халқ мусиқаси» (И. А. Акбаров тахририда) тупламини нашр эттирди. Унга мингга яқин турли жанрдаги ўзбек (бир канча тожик, уйғур) куй ва ашулалари, Бухоро Шашмақоми, Фарғона — Тошкент мақом йўллари, катта ашулалар, 20-а. бастакорлари (Ҳамза, К. Жабборов, Н. Ҳасанов, С. Калонов, Ф. Содиқов, Т. Жалилов, М. Мирзаев ва б.)нинг асарлари киритилган. «Маком» ансамбли билан ишлаши жараёнида Ю. Р. Шашмақомнинг 6 жилдли янги нашрини (1966—74, Ф. Кароматов тахририда) ҳамда граммпластинка ёзувлар мукаммал тупламини (Тошкент граммёзувлар студиясида, 1970-й. лар) тайёрлади. Т. Содикрв, Д. Зокиров, Д. Соатқулов, Ф. Содикрв, Н. Ҳасанов, К. Жабборов, С. Калонов, К. Мўминов, О. Имомхўжаев, Б. Довидова, К. Исмоилова, О. Алимаҳсумов, Т. Алиматов ва б. санъаткорлар Ю. Р . нинг шогирдларидир. Ю. Р. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971), «Буюк хизматлари учун» ордени (2000) билан мукофотланган. Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги «Мақом» ансамбли, Жиззах мусиқали драма ва комедия театри, Тошкент мусиқа педагогика билим юрти, Тошкентдаги кўчалардан бири, метро бекати Юнус Ражабий номи билан юритилади. Унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган «Юнус Ражабий» («Ўзкинохроника» студияси, 1967; «Ўзбектелефильм» студияси, 1990), «Умр дафтари» (Ўзбекистон телевидениеси, 2001) фильмлари суратга олинган. Юнус Ражабий 1957—76 й. лар яшаб ижод этган уй (Тошкент, Юнус Ражабий кўчаси, 20)да 1997 й. да Ражабий уймузейи очилган. 2001 й. Юнус Ражабий маданият маркази ташкил этилган.

Ризқи Ражабий (1887 — Тошкент — 1977.20.7) — созанда (танбур), ўзбек мусиқа ижрочилик санъатининг йирик намояндаси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1940). Юнус Ражабийнинг акаси. Тошкент мусиқа техникумини тугатган (1923). Самарқанд мусиқа билим юртида ўқитувчи ва вилоят мусиқали театрида созанда (1924 — 27). Ўзбекистон радиоқўмитаси ҳузуридаги Халқ мусиқа чолғулари ансамблида созанда, концертмейстер (1927—42). Тошкент мусиқа технику мида (1930—39), Тошкент консерваториясида (1972—77) ўқитувчи. Ижро услуби нохун зарбларини ҳамда мусиқа безак (нолиш, сайқал) ларини куй характери ва мазмунига мослаб ишлатиши билан ажралиб туради. Репертуаридан мақом йўллари (Таснифи ва Самой Дугоҳ, ГулёрШаҳноз, Гардуни ва Уфари Сегоҳ ва б.) ҳамда мумтоз чолғу куйлари (Мискин, Насруллойи, Танавор, Муножот, Абдураҳмонбеги, Гиря, Сувора каби) ўрин олган. Санъатшунослик и. т. институтида 200 дан ортиқ, Ўзбекистон радиоси ва Тошкент граммёзувлар студияларида Ражабийлар ижросида 100 га яқин куй ёзиб олинган. У бир неча ашула («Соралар», «Яшнасин», «Ёруғлик», «Овораман», «Тантана», «Офтобим») ва куй («Чақир», «Олға», «Ухласин»)лар муаллифи. Акбар Ҳайдаров, Маҳмуд Юнусов, Ориф Қосимов ва б. унинг шогирдларидир.

Аҳмад Юнусов (1923.10.5, Тошкент) — мусиқа муҳаррири, реж. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1968), Юнус Ражабийнинг ўғли. Ўрта Осиё унти (1952), Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тининг 1 йиллик реж. лик курсини (1953) тугатган. Янгийўлдаги «Тошсовет» театрида актёр (1941—45). Тошкент тўқимачилар к-ти клуби (1947—94), ТошМИ қошида (1948—94), Мирзачўл (ҳоз. Гулистон) шаҳар маданият уйида (1964—69) «Халқ театри» унвонига сазовор бўлган ҳаваскор театр жамоаларининг ташкилотчиси ва раҳбари. Реж. сифатида сахналаштирган спектакллари: «Юрак сирлари» (Б. Раҳмонов), «Макр ва муҳаббат» (Ф. Шиллер), «Имон» (И. Султон), «Шарқтонги» (Н. Сафаров), «Мехрибонлар», «Тошкесар» (Алп Жамол) ва б. Айни пайтда Ўзбекистон телевидениесининг мусиқа таҳририятида муҳаррир ва бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаб (1957—94), «Мархабо, талантлар», «Санъаткорлар ҳосил усталарига» каби туркум кўрсатувлар, шунингдек, Ш. Раҳимова, М. Азизова, М. Мирзаев, Сайфи Жалил, С. Калонов, С. Хўжаев, М. Ғофуров каби санъаткорларнинг ижодий портрет ва концертларини тайёрлаган.

Ражабов Исҳоқ Ризқиевич (1927.2.1 — Тошкент — 1982.1.12) мусиқашунос, созанда (дутор, танбур). Санъатшунослик фанлари д-ри (1971). Замонавий ўзбек мақомшунослиги асосчиларидан. Ризқи Ражабийнинг ўғли. Ўрта Осиё ун-тининг Шарқ ф-тини тугатган (1950). Навоий номидаги Адабиёт музейида илмий ходим (1955—61), Ҳамза номидаги Санъатшунослик и. т. институтида шўъба мудири (1961—82), айни пайтда Тошкент консерваторияси ўқитувчиси (1972—79). Отаси Ризқи Ражабий билан биргаликда ижро этган кўпгина ўзбек мумтоз куйлари граммёзувга ёзилган. Илмий асарлари Ўрта аср Шарқ мусиқаси рисолалари, мақом санъати тарихи ва назарияси (Ўн икки мақом тизими, намудлар, Шашмақом ва б.) масалаларига бағишланган («Мақомлар масаласига доир», Т., 1963 ва б.). «Шашмакрм»нинг 6 жилдли нашри (1966—74)га муҳаррирлик қилган.

Обид Юнусов (1934.20.11, Тошкент) — актёр, Ўзбекистон халқ артисти (1990). Юнус Ражабийнинг ўғли. Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1956). 1956—98 йлар Ҳамза театри (ҳоз. Ўзбек миллий академик драма театри) да ишлади. Эркин («Айтсам тилим, айтмасам дилим»), Қаюм («Юрак ёнмоғи керак»), Холмат («Бой ила хизматчи»), Аббос («Мирзо Улутбек»), Маъмур («Келинлар қўзғолони»), Кирилл қон»), Сино («Абу Али ибн Сино»), Ўткурий («Парвона») каби образлари билан театр саҳнасидан мустаҳкам ўрин олди. У бир қанча фильмлар («Армон», «Тўйлар муборак», «Чинор остидаги дуэль», «Чаён гул», «Шайтанат», «Шарпа» ва б.)да ҳам суратга тушган. У серқирра, мураккаб ва айни чокда яхлит характер яратувчи актёр бўлиб, унинг қаҳрамонлари жасоратли, улугвор, ҳаракат билан нутқининг ранг-баранглиги, мусиқий ва сермаънолиги билан ажралиб туради. Дубляж санъатининг моҳир устаси сифатида 1000 га яқин бош роллар («Кирол Лир»да Лирга, «Сангам»да Сундурга ва б.)га овоз берган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989), «Меҳнат шуҳрати» ордени билан такдирланган (2003).

Ҳасан Ражабий (1942.22.7, Тошкент) — хонанда ва созанда (танбур). Ўзбекистон халқ хрфизи (1990). Юнус Ражабийнинг ўғли. Отасидан соз чалишни ва хонандалик санъатини ўрганди. Танбур йўлларини Т. Алиматов ва С. Каримовлардан ўзлаштирган. Ҳамза номидаги мусиқа билим юртини танбур ижрочилиги бўйича ҳамда ТошДУнинг филол. ф-тини тугатган (1967). Ҳамза номидаги Санъатшунослик и. т. институтида илмий ходим (1967—75). «Мақом» ансамблида созанда ва хонанда (1976—96), Юнус Ражабий уймузейининг директори (1996 й. дан). Кенг диапазонли, ширали овозга эга бўлган Ҳ. Р. нинг ижро услуби шеърлар мазмунини чуқур х,ис этиш, сўзларни донадона қилиб айтиш, ўзига хос вазминлик, нолакорлик ва камерлик (хонакилик) билан ажралиб туради. Репертуаридан мақом йўллари («Сарахбори Дугоҳ» тароналари б-н, «Баёти Шерозий Талқинчаси ва Соқийномаси», «Ушшоқ», «Сегоҳ», «Мўғулчаи Дугоҳ Талқинчаси», «Сарахбори Оромижон», «Дугоҳ Ҳусайн» IV—V, «Ораз» ва б.), мумтоз ашулалар («Муножот», «Фиғон», «Адойи» ва «Асирий», «Сайёра», «Гиря» III, «Эркин Танавор» каби), бас («Оқшомдан тушгача»), Ёрмат («Қутлуғ такорлар асарлари («Кошки», «Не наво», «Куйгай», «Гул сочар», Ю. Ражабий; «Куйла, дилкаш дуторим», «Топмадим», С. Калонов; «Бўл менга маҳбуб», Ф. Содиқов; «Мен кетар бўлдим», Т. Жалилов ва б.) ўрин олган. Т. Ражабий, М. Тожибоев, М. Сатторова, Г. Эрқулова, Н. Сатторова каби санъаткорларга устозлик қилган. Ўзбек мумтоз мусиқасига бағишланган рисола ва мақолалар муаллифи. «Дўстлик» ордени б-н мукофотланган (1997).

Тоҳир Ражабий (1946.9.5, Тошкент) — созанда (қашқар рубоби). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (1990). Юнус Ражабийнинг ўғли. Тошкент консерваториясини тугатган (J969). Навоий театрида (1969—73), Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг Дони Зокиров номидаги Ўзбек халқ чолғулари оркестри (1973— 91 ва 2002 й. дан), Эстрадасимфоник оркестри (1991—2001 )да якка созанда. Жозибали, мусиқа безакларига бой ижро услуби юқори техникаси, нозик крчиримлари билан ажралиб туради. Репертуаридан ўзбек мумтоз куйлари («Насри Сегоҳ», «Галдир», «Оромижон», «Ҳожиниёз», «Гиря», «Бает II», «Ушшоқ» ва б.), бастакорлар асарлари (И. Икромовнинг «Муножот» I—II, «Гулузорим», Т. Жалиловнинг «Отмагай тонг», Д. Зокировнинг «Эй сабо», «Кўрмадим», Ю. Ражабийнинг «Кошки», «Раъноланмасун» ва б.) ўрин олган. Шунингдек, ўзбек халқ чолғулари, камер ва эстрадасимфоник оркестрлари жўрлигида Ўзбекистон (С. Ҳайитбоев, Б. Гиенко, Сайфи Жалил, Ҳаб. Раҳимов, М. Бафоев, Д. Омонуллаева, А. Назаров ва б.) ва чет эл (Ф. Лист, С. Алескеров, Г. Хонмамедов, Р. Паулс, М. Легран ва б.) композиторлари асарларини ижро этган. Т. Р. бир қанча қўшиқларга мусиқа ёзган («Ёдинг дил ардоғида», «Куйлар осмонида», «Ражабий мадҳи» ва б.).

Ад.: Аҳмедов М., Юнус Ражабий, 2нашри, Т., 1980; Акбаров И. Юнус Ражабий, М., 1982; Ражабийхонлик, Т., 1993; Ражабийхонлик, Т., 1994; Ғофурбеков Т., XX аср ўзбек мусиқаси ва Ю. Ражабий. Мусиқа ижодиёти масалалари, Т., 1997.

Ҳасан Ражабий.


Кирилл алифбосида мақола: РАЖАБИЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: P ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



МАҚОМ АНСАМБЛИ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН
ЭРОН
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты