ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ

ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ — халқ хўжа лиги, фан ва маданиятнинг турли тар-моклари учун малакали мутахассислар, илмий ва педагог кадрлар тайёрлаб беришга йўналтирилган ўқув муассасалари. Уларда бўлажак мутахассисларга олий таълим беришдан ташкари, назарий ва амалий йўналишдаги илмий ишлар ҳам олиб борилади, олий ва ўрта махсус мактабларнинг проф.-ўқитувчилари, тегишли йўналишдаги и. ч. ва маданият соҳаларининг мутахассислари малака оширадилар. Олий ўқув юртларига ун-тлар, тармоқ (техника, тиббиёт, пед., мада-ният, иқтисод ва б.) ин-тлари, олий ҳарбий ёки техника ўқув юртлари, ўқув академиялари, олий мактаблар киради.

Олий ўқув юртларининг дастлабки кўринишлари бўлмиш фалсафа мактаблари мил. ав. 5 — 3-а. ларда Афина ва Римда вужудга келди. Мусулмон Шарқида эса ислом қабул қилиниб, шиддат билан ёйилган 10-а. га келиб араб халифалигига қарашли Ироқ, Сурия, Миср мамлакатларида Олий ўқув юртларининг Мадраса шакли қарор топди. Мусулмон Ренессансининг юзага чиқишида Мадраса таълими тизими муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Олий ўқув юртлари сифатида ун-тлар мусулмон мадрасалари таъсирида Ғарб Ренессансининг бўлғуси ўчокларида анча кейин: 11 —12-а. ларда Италия (Салер-но ва Болонья), Франция (Париж), 12-а. охири — 13-а. бошларида Испания (Саламанка) ва Англияда (Оксфорд) пайдо бўлди. Кейинчалик ун-тлар бошқа мамлакатларда ҳам очила бошлади. Россияда биринчи олий ўқув юрти 1725 й. да очилган Петербург ФА кршидаги Академия ун-ти эди. 1755 й. М. Ломоносов ташаббуси билан Москва ун-ти очилди.

Мамлакатимиз ҳудудидаги илк олий ўқув юрти Абу Бакр Муҳаммад Нарша-хийнинг «Бухоро тарихи» асарида ай-тиб ўтилган 937 й. ги ёнгинда зарар кўрган Форжак мадрасаси бўлган. Туркистондаги илк Олий ўқув юртлари 2 турга бўлинган. Биринчи тури Мадраса деб аталган ва талабаларга илоҳий (накдий) ва дунёвий (ақлий) илмлар берилиб, кичикроқ шаҳарларда, туманларда фаолият кўрсатган. Иккинчи турдаги Олий ўқув юртлари лари олий мадрасалар (мадрасаи аъло) дейилган. Олий мадрасаларда дарсхоналар ҳам, хужралар сони ҳам кўп бўлган, бу ердаги мударрислар илм ахди томонидан тан олинган, талабаларга берила-диган вазифалар миқцори кўпроқбўлган. Олий мадрасалар сиёсий ва илмий пойтахт ҳисобланмиш шаҳарларда фаолият кўрсатган. Уларга ажратилган вақф ерлар микдори катта бўлган ва улар шаҳардаги энг ҳашаматли биноларда жойлашган. Олий мадрасада берилган санад (диплом) мусулмон оламининг барча жойларида инобатга ўтган. Мадрасалардаги талабалар ўзлаштириш даражаларига қараб, таълимнинг қуйи (адно), ўрта (авсат) ва юқори (аъло) босқичларини ўтаганлар. Муайян босқични саккиз йилда ўтай олмаган талаба ва-зифадан маҳрум қилинган. Олий ўқув юртларининг бу тизими то шўролар бошқаруви қарор топганга қадар давом этди. 1929 й. га келиб, Шўро ҳукумати Олий ўқув юртларининг Мадраса турини расмий равишда тақиқлаб қуйди (яна қ. Мадраса).

Ўзбекистонда замонавий маънодаги биринчи олий ўқув юрти Туркистон АССР Халқ комиссарлар кенгаши буйруги билан 1918 й. нинг 16 мартида ташкил этилган Туркистон хал к, универ-ситетидир. Аммо бу ун-т фақар рус тилида маълумот олган кишиларни ўқитишга йўналтирилган бўлиб, ўлканинг ҳақиқий эгаларига олий маълумот бериш кўзда тутилмаган. Миллатнинг фикрий ривожида замонавий ун-тларнинг ғоят улкан ўрин тутишини англаган Мунавварқори етакчилигидаги зиёлидар ташаббуси ва саховатли кишиларнинг кўмаги билан 1918 й. 12 майда Халқ дорилфунунининг ташкил этилиши улкан воқеага айланган. Халқ дорилфунуни ташкил этилганда, унинг қошида адабиёт-фалсафа, ижтимоий-иқтисодий, табиийматематик, қ. х., техника сингари 5 ф-т фаолият кўрсатган. Ўлкада ўрта маълумотли ёшлар кам бўлгани учун ҳам Халқ дорилфунуни қошида ўқишга киришга тайёрлайдиган мактаб ва курслар ташкил этилган. 1919 й. дан бошлаб шу мақсадда ишчилар факультет (раб-фак)лари юзага келди. Халқ дорилфунунининг миллий асосларда мустақил равишда фаолият кўрсатаётганлигидан хавотирга тушган РСФСР Халқ комиссарлари кенгаши 1920 й. 7 сент. да 2 йилдан ошиқроқ вақтдан буён ишла-ётган дорилфунунни «ташкил этиш» ва уни давлат ун-тига айлантириш ҳақида декрет чиқарди. Бу иш олий ўқув юр-тида маҳаллий мутахассисларнинг камроқ бўлиши ва олий таълимнинг ташкил этилишида миллий хусусиятлар ҳисобга олинишига имкон бермаслик учун қилинган эди. Халқ дорилфунуни 1920 й. дан Туркистон давлат ун-ти, 1923 й. дан Ўрта Осиё давлат ун-ти (САГУ), 1960 й. дан Тошкент давлат ун-ти (ТошДУ), 2001 й. дан Ўзбекистон миллий университеты (ЎзМУ) тарзида аталган.

1918 й. 8 нояб. да ташкил этилган Туркистон шарқшунослик институти мамлакатимиздаги иккинчи олий ўқув юртидир (бу ин-т 1924 й. да Ўрта Осиё давлат ун-тининг ф-тига айлантирилган). 1919 й. нинг 15 авг. да ташкил этилган Туркистон ўлкаси олий тиббиёт мактаби Ўзбекистондаги учинчи олий ўқув юрти бўлди (мактаб 1919 й. нинг 27 нояб. да Ўрта Осиё давлат ун-тининг тиббиёт ф-тига айлантирилган). 1927 й. Самаркандда очилган Ўзбекистон Олий пед . ин-ти (1930 й. дан Ўзбекистон Пед. академияси) мамлакатимиздаги тўртинчи олий ўқув юрти ҳисобланади. 1933 й. шу олий мактаб негизида Ўзбекистон давлат унти (1960 й. дан Алишер Навоий номидаги Самарканд университеты) ташкил бўлди.

1929 й. Ўрта Осиё давлат ун-ти негизида бир қатор Олий ўқув юртлари ташкил этилди. Ўрта Осиё қишлоқ хўжалик ин-ти (қ. Тошкент аграр университеты), Ўрта Осиё Пахтачилик ва ирригация политехника ин-ти (қ. Тошкент ырригацыя ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти), Ўрта Осиё энергетика, Ўрта Осиё геоло-разведка (булар кейинчалик Тошкент техника университетининг ф-тларига айлантирилган) ва Ўрта Осиё қурилиш (қ. Тошкент меъморлик ва курилиш институти) сингари Олий ўқув юртлари ташкил топган. 1931 й. Ўрта Осиё давлат ун-ти асосида То-жикистон Қ. х., Олий пед., Туркмани-стон Зооветеринария ин-тлари, Ўрта Осиё тиббиёт ин-ти, Ўрта Осиё План ин-ти (қ. Тошкент иктисодие’т универ-ситети) ташкил этилди. Ўрта Осиё республикаларидаги 15 олий ўқув юрти ва ўнлаб и. т. муассасалари САГУдан ажралиб чиққан. 20-а. нинг 30—40-а. ларида Ўзбекистондаги кўплаб Олий ўқув юртлари Ўрта Осиё миқёсида иш кўрганлиги диққатга сазовордир. Уларда тегишли соҳалар бўйича фақат мамлакатимизга эмас, балки бутун Ўрта Оси-ёга олий малакали кадрлар етиштириб берилган. Шу тариқа, Ўзбекистон қар-дош мамлакатларни олий маълумотли мутахассислар билан таъминлаш ва у жойларда Олий ўқув юртлари тизимини яратишнинг ўзига хос ўчоғи бўлди.

2-жаҳон урушигача бўлган даврда Ўзбекистонда бир нечта Олий ўқув юртлари ташкил этилди. 1932 й. Ўрта Осиё Темир йўл инженерлари ин-ти (қ. Тошкент темир пул транспорты муҳандислари институты), Самарканд қишлоқ хўжалик институты, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ўрта Осиё Совет қурилиши ва ҳуқуқи ин-ти (қ. Тошкент юридик институти), 1935 й. Тошкент пед. ин-ти (қ. Тошкент педагогика университети), 1936 й. Тошкент консерватория-си, 1937 й. Тошкент фармацевтика институти ташкил топди.

1940/41 ўқув йилида Ўзбекистонда 30 олий ўқув юрти бўлиб, уларда 19061 талаба ўқиган. 2-жаҳон уруши йилларида Ўзбекистондаги Олий ўқув юртлари фаолияти издан чиқди. Талабаларнинг асосий қисми фронтга чақирилгани, олий таълимни маблағ билан таъминлаш ниҳоятда оғирлашгани учун ҳам Олий ўқув юртларида ўқийдиганлар миқцори кескин камайди. Бунинг салбий оқибатлари урушдан кейинги йилларда ҳам яққол се-зилиб турди. Натижада, моддий-техни-ка ҳамда ўқув-илмий базаси ночорла-шиб крлган бир қатор ин-тлар йирик Олий ўқув юртларига (мас, айрим қуқуқ ва пед. ин-тлари ун-тларга, ўқитувчилар ин-тлари пед. ин-тларига) қўшилди.

Мустақиллик арафасида Ўзбекистонда 41 олий ўқув юрти бўлиб, улардан 3 таси ун-т (ТошДУ, СамДУ ва 1976 й. ташкил этилган Кррақалпоғистон университети), 15 таси пед. ин-ти, 7 таси техника ин-ти, 3 таси иқтисод ин-ти, 5 таси тиббиёт ин-ти, 4 таси қ. х. ин-ти, 3 таси санъат ин-ти, 1 таси жисмо-ний тарбия ва спорт ин-ти бўлган.

Мустақилликка эришилгач, Ўзбекистонда Олий ўқув юртлари тизими миллий асосларда тубдан қайта қурилди. Олий ўқув юртларининг замон талабларига мое, рақобатбардош олий малакали кадрлар тайёрлаш им-конияти яратилишига алоҳида аҳами-ят берилди. Шу мақсадда ун-т тизими кенгайтирилди. 1992 й. га келиб, мамлакатимиздаги унтлар сони 12 тага етди. Мустақилликдан кейин бир қатор янги Олий ўқув юртларилари ташкил қилинди. 2002 й. Ўзбекистондаги Олий ўқув юртлари сони 61 тани ташкил этди. Шулардан 18 таси ун-т бўлиб, крлганлари ин-тлар, ўқув академиялари, олий мактаблардир. 2001/2002 ўқув йили 61 олий ўқув юртида 207,2 минг талаба таълим олди.

ЎзР Конституциясига кўра, ирқи, миллати, жинси, ижтимоий мавқеи, мулки, диний эътиқодидан қатъи на-зар, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси Олий ўқув юртларида ўқиш ҳуқуқига эга. Олий ўқув юртларида таълим давлат ҳисобидан ва шартнома асосида амалга оширилиши мумкин. Олий ўқув юртларига 35 ёшгача бўлган ўрта ва ўрта махсус маълумотли кишилар (О. ў. ю. нинг сиртқи бўлимида ёшга қаралмайди) қабул қилинади. Олий ўқув юртларига кирувчилар танлаган мутахассислигига оид фанлар, она тили ва адабиёт, шунингдек, чет тилларидан умумлашган тест топширадилар. Ижодий харак-тердаги Олий ўқув юртларида (консерватория, санъат, жисмоний тарбия, журналистика) тестдан ташқари ихтисосликдан ҳам имтиҳон топширилади.

Олий ўқув юртларига ректор бошчилик қилади. Ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишларга раҳбарлик проректорпар томонидан амалга оширилади. Олий ўқув юртлари факультетлараан ташкил топади. Ф-тларда бир ёки ўзаро боғлиқ бўлган бир неча мутахассисликдан талаба ва аспирантлар ўқитилади, халқ хўжалигининг тегишли соҳаларидан мутахассислар малакасини оширади, шунингдек, кафедраларнинг и. т. фаолиятига раҳбарлик қилади. Ф-тга декан бошчилик қилади.

Олий ўқув юртлари (ф-тлар) фаолиятидаги асосий масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ректор (декан) ҳузурида Олий ўқув юртлари, ф-тлар Илмый кенгаши ташкил этилади. Шунингдек, Олий аттестация ко-мыесыясы томонидан номзодлик ва д-рлик диссертацияси ёқлаш бўйича Ҳимоя кенгашлари ҳам, асосан, Олий ўқув юртларида ташкил этилади.

Олий ўқув юртларининг проф.-ўқитувчилари учун қуйидаги лавозимлар белгиланган: кафедра мудири, проф., доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи, ассистент. Булар танлов йўли билан ҳар 5 й. да бир сайла-нади. Танлов қарорлари Олий ўқув юртлари кенга-шида яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Айрим йирик Олий ўқув юртларида доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи ла-возимларига сайлаш ваколати ф-т илмий кенгашига берилган.

Олий ўқув юртларида ўқув жараёни ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ўқув режаси ва дастурлар бўйича ташкил этилади.

Олий ўқув юртларида дарсларга қатнашиш мажбурий. Ўқув йили якуний баҳолаш билан тамомланадиган 2 семестрдан иборат. Ўзбекистондаги Олий ўқув юртларида таълим 2 босқичли бўлиб, камида 4 йиллик бакалаврыат ва камида 2 йиллик магистратурадан иборат. Бакалавриат бос-қичида талаба ўқиган асосий курелардан давлат аттестациясидан ўтади ва малакавий битирув иши ёзади. Магистратура босқичида эса магистрлик диссертацияси тайёрлаб, ҳимоя қилади. Шунингдек, мамлакатимизда экстерн (ма-шғулотларга қатнамай, индивидуал тайёргарлик асосида) йўл билан ўқиш ҳам кўзда тутилган.

Олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичини битирганларга мутахассислик, магистратура босқичини тугаллаганларга ихтисослик берилади. Олий ўқув юртларини битирувчиларга (кундузги, сиртқилигидан қатьи назар) ихтисоси бўйича бир хил кучга эга ягона намунадаги диплом берилади. Асосий фанларнинг 75% дан ортиғини «аъло» бахрларга ўқиган талабалар имтиёзли дипломга эга бўладилар.

Қозоқбой Мўлдошев.


Кирилл алифбосида мақола: ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: О ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
ИРОҚ
ИТАЛИЯ
ИСЛОМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты