ЖҲАНГМАГҲИЁНА, Жанг Маҳиёна — Покистондаги шаҳар. Панжоб вилоятида, Чиноб дарёсига яқин ерда жойлашган. Аҳолиси 292,2 минг киши (1998). Транспорт йўллари тугуни. Кийим тикилади, металл ва теридан турли буюмлар ишлаб чикарилади. Озиқ-овқат, кўн, совунгарлик корхоналари бор. Қўлда газлама тўқилади, кулолчилик буюмлари тайёрланади.