ЛАМБЛИЯЛАР

ЛАМБЛИЯЛАР (Lamblia), лямблиялар — кўп хивчинлилар туркумига мансуб хивчинлилар уруғи. Сут эмизувчилар (одам, қуён, сичқонлар), сувда ва қуруқлиқда яшовчилар, айрим умуртқасиз ҳайвонлар ичагида паразитлик қилади. Танаси ноксимон, 2 томонлама симметрияли, уз. 8—30 мкм. Ботиқ қорин томонида ичак деворига ёпишадиган сўрғич бўлади. Асосан, бўйига бўлиниш орқали жинссиз кўпаяди. Тўғри ичакка тушган Ламблиялар қалин пўстга ўралиб, циста ҳосил қилади. Ташқи муҳитга чиққан циста бошқа организмларни зарарлайди. 100 га яқин тури маълум. Одам (кўпинча, болалар) ингичка ичаги ва ўт йўлларида паразитлик қиладиган ичак Ламблиялари лямблиоз пайдо қилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЛАМБЛИЯЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Л ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СУВДА ВА ҚУРУҚЛИҚДА ЯШОВЧИЛАР
ЕР
ОДАМ
ЛЯМБЛИОЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты